Loading the player...

Республика Онкология марказидаги $2 миллионлик ягона радиотерапия ускунаси ишдан чиқди

  • Тошкентдаги Республика ихтисослаштирилган Онкология ва радиология илмий-амалий тиббиёт марказида саратонга қарши ягона радиотерапия ускунаси ишдан чиққан.
    Бу ҳақда Озодликка хабар юборган беморларга кўра¸ оқибатда саратоннинг нур воситасида даволаниши мумкин бӯлган турига чалинганлар вақтида муолажа олиш имкониятидан маҳрум қолган.
    Марказ бош врачи муовини Дилноза Анвархўжаева 3 сентябрь куни Озодлик билан суҳбатда икки йил аввал Британиядан олиб келиб ўрнатилган Elekta Infinity нур бериш ускунасининг муҳим детали ишдан чиққани, уни четдан олдириш коронавирус пандемияси шароитида кечикаётганини айтди.
    Солиқ тўловчи пулига олинган 2 миллион долларлик ускунанинг икки йил ичида ишдан чиқарилишига¸ мутахассисларга кўра¸ ундан меъëридан ортиқ фойдаланиш сабаб бўлган.
    Кўкрак бези саратонига чалиниб, Тошкентдаги Республика Онкология марказида стационар шароитда даволанаётган беморлардан бири Озодлик билан суҳбатда нур бериш ускунаси бузилиб қолгани сабаб икки ҳафтадан бери лозим муолажани ололмаётганини айтади.
    - Ўсимта ўсиб бораверади. Ўсимта аппарат қачон тузалишини кутмайдику. Ҳозиргача 10 та курс олдим, яна ўттизта олишим керак. Вақтида олмасам ўсимта ривожланаверади. Касал кўп. Жуда кўп бемор бу ерда шу аппаратни тузалишига кўз тикиб ўтирибди, Очередда турганлар бор, - дейди исми очиқланмаслигини сўраган бемор.
    Онкология марказига радиотерапия учун келган айрим беморларга нур бериш ускунаси бузилгани учун уйларига жавоб берилган.
    - Уйларингга кетаверинглар. Бу ерда ётганларингни фойдаси йўқ, аппарат ишламаяпти, дейишди. Учинчи ҳафта бўляпти, ҳалигача қачон тузатишлари аниқ кунини айтганлари йўқ, - дейди исми сир қолишини сўраган хоразмлик бемор.
    Айни вақтда марказда қирққа яқин бемор стационар шароитда даволанмоқда. Улар аксарининг онкологик касалликдан тузалиш-тузалмаслиги айнан ўз вақтида қилинадиган радиотерапия муолажасига боғлиқ.

    Category : Новости и политика

    #Республика#Онкология#марказидаги#2#миллионлик#ягона#радиотерапия#ускунаси#ишдан#чиқди

    0 Comments and 0 replies
arrow_drop_up