Include this script into your page along with the iframe for a responsive media embed
Фарғона вилоятининг Қўқон шаҳридаги қизлар учун махсус енгил саноат коллежида бир неча ходимлар, хусусан коллеж директори, ўз лавозимини суиистеъмол қилиш ва жинсий зўравонлик каби айблар билан ҳибсга олинганлар. Би-би-сига Ўзбекистон Бош прокуратураси бу хабарни тасдиқлади. Бош прокуратуранинг билдиришича, "Қўқондаги ҳолат бўйича жиноят иши қўзғатилган ва ҳозирда дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмокда. Вояга етмаганларнинг шаъни, ҳуқуқ ва манфаатлари нуқтаи назаридан иш юзасидан бирон бир маълумот бериш мақсадга мувофиқ эмас."