Include this script into your page along with the iframe for a responsive media embed
"Ахборот 24" кўрсатуви "Ўзбекистон 24" телеканали Тўдакўл сув омборининг соҳили дам олиш масканига айлантирилган "Silk Road Family Resort" сайёҳлик пляж зонасининг расмий очилиш маросими ўтказилди. Соҳил бўйида барпо этилаётган пляж дам олиш соғломлаштириш маскани ва аквапаркнинг умумий қиймати 6 млн долларни ташкил этади. Сайёҳлик объекти пляж, бассейн, аквапарк, кичик “Диснейланд”, 50 ўринга мўлжалланган меҳмонхона, дам олиш тапчанлари, ресторан, ёзги терасса, SPA-салон, табиат қўйнидаги ўйингоҳ, тиббиёт бурчаги, соғломлаштириш маскани, спорт майдони, автотураргоҳ ва махсус сув транспортлари каби турли қўшимча хизматларни ҳам ўз ичига олади. Лойиҳа тўлиқ ишга тушиши 2022 йилга режалаштирилган бўлиб, 150 дан ортиқ янги иш ўринлари яратилиши кутилмоқда. Агар каналимиздаги видео Сизга ёққан бўлса ЛАЙК босинг ва каналимизга аъзо бўлиш учун "ПОДПИСАТЬСЯ" тугмасини босишни унутманг! Манба: Ўзбекистон Миллий Телерадио Компанияси. www.mtrk.uz