Loading the player...

Ўзбекистон: Карантин яна узайтирилиши керакми, Facebook ни "Қора мерган" оқсатдими? - BBC

  • Ўзбекистон: Карантин яна узайтирилиши керакми, Facebook ни "Қора мерган" оқсатдими? - BBC
    Ўзбекистонда кучайтирилган карантин тартиби бир неча кундан сўнг ўз ниҳоясига етади. Ўзбекистонликларнинг ўзаро суҳбати, ижтимоий тармоқлардаги муҳокамаларга разм солинса, одамлар карантин тугашини интиқлик билан кутаётгани кўринади.
    Бир вақтнинг ўзида эса коронавируснинг тарқалиш суръати ҳануз пасаймаган. Соғлиқни сақлаш вазирлиги ўтган кунлар давомида суткасига ўртача 600 дан зиёд янги бемор аниқланаётгани ҳақида маълум қилиб бормоқда.
    Эпидемиологик вазият оғирлагича қолаётганига қарамай, мамлакат раҳбарияти карантин чораларини босқичма-босқич юмшатилиши ҳақида гапирган.
    Хусусан, 10 август куни ўтган видеоселекторда президент Шавкат Мирзиёев пандемия шароитида ишлаш ва яшашда давом этиш ҳамда карантин чораларини босқичма-босқич юмшатиш муҳимлигини таъкидлаган.
    Аммо фаоллар ҳали карантинни юмшатишга эрта эмасми қабилида саволларни ўртага ташламоқда.
    Бир вақтнинг ўзида эса ўзбекистонликларнинг ўз сўзи ва фикрини нисбатан эркин изҳор эта олишида асосий платформа ўлароқ хизмат қилаётган Facebook ижтимоий тармоғига кириш эса Ўзбекистонда муаммолигича қолмоқда.
    Ўзбекистонликлар Фаcэбоок билан муаммолар бошлангани ҳақида бундан бир ой аввал хабар бера бошлаган. Аввалига муаммо ҳаммада бир хил кузатилмаган, аммо бугунга келиб бутун мамлакат бўйлаб мазкур тармоққа VPN иловаларсиз кириш деярли имконсиз бўлиб қолган. Ҳатто айрим фойдаланувчилар VPN илова билан ҳам тармоқ сайтини очиш жуда секин кечаётганидан шикоят қилган.
    Расмийлар Facebook блокланаётганини ҳозирча тан олмаганлар, одамларда эса тармоқнинг блокланаётганига президент ва унинг оиласи дохил айрим расмийларга нисбатан қаттиқ танқидий руҳда мақолалар эълон қилган Қора Мерган саҳифаси сабаб деган фараз пайдо бўлган.
    Айни дамда саҳифа Facebook'дан ўчириб ташланган бўлсада, тармоқ билан муаммолар тамом бўлмаган.
    Ижтимоий тармоқларни изоҳсиз тўсиб қўйиш ҳаракатлари пандемия туфайли норозилик кайфияти кучайиб бораётган халқнинг ҳукуматга нисбатан ишончига путур етказаётгани, мамлакатнинг эса халқаро имиджига доғ тушаётгани борасидаги фикрлар кундан кунга ортиб бормоқда.
    youtu.be/gMSfKHthxTo
    BBC News O'zbek янгиликлар каналига хуш келибсиз!
    #bbcuzbek Ўзбекистон, (Узбекистан - Uzbekistan - O'zbekiston) Марказий Осиё ва дунё бўйлаб юзлаб мухбирларимиздан келадиган видео янгиликлар ҳар куни мана шу каналда. Нафақат янгиликлар, балки қизиқарли воқеалар, санъат, мусиқа, маданият ва тарих ҳақида бетакрор видео фильмлар учун ҳам каналимизга аъзо бўлинг - www.youtube.com/user/bbcuzbek
    Вебсаҳифамиз - bbcuzbek.com
    Facebook: www.facebook.com/bbcnewsuzbek
    OK.RU: ok.ru/bbcuzbek
    Instagram: www.instagram.com/bbcuzbek/
    Telegram: t.me/bbcuzbek
    BBC News O'zbek - BBC News O'zbek tilida, onlayn, TV va ijtimoiy tarmoqlarda

    Category : Новости и политика

    #Ўзбекистон#Карантин#яна#узайтирилиши#керакми#facebook#ни#quot#Қора#мерган#оқсатдими#bbc

    0 Comments and 0 replies
arrow_drop_up