Loading the player...

Талабалар контракт пулининг ўзгаришсиз қолдирилганига қарши онлайн норозилик бошлади

  • 2020-2021 ўқув йилида Ўзбекистон олийгоҳларида контракт миқдори ўзгартирилмаслиги эълон қилинганидан сўнг¸ ижтимоий тармоқларда талабалар ўз норозилигини ифодалашга киришди.
    Телеграм тармоғида очилган ўнлаб гуруҳга қўшилган талабалар пандемия шароитида минглаб оила дуч келаётган молиявий муаммолар сабаб контракт тўлови арзонлаштирилишини талаб қилмоқда.
    8 август куни Олий ва ўрта-махсус таълим вазири Иномжон Мажидов янги ўқув йилида талабаларнинг контракт тўлови ўзгаришсиз қолишини билдирди.
    Вазир Мажидов пандемия муддатлари узайтирилиб, ўқиш онлайн тарзда давом эттирилган ҳолатда ҳам, тўлов-шартнома асосида таҳсил оладиган талабалар ва уларнинг ота-оналари хавотирланишига ҳеч қандай асос йўқлигини таъкидлади.
    Талабаларнинг онлайн ҳаракати
    Кейинги бир ҳафта давомида Телеграм ижтимоий тармоғида ўзбекистонлик талабаларнинг ўнлаб гуруҳи ташкил қилинди.
    Ўн минглаб талабани бирлаштирган гуруҳларда Олий ва ўрта-махсус таълим вазири Иномжон Мажидовнинг контракт миқдорини ўзгартирмаслик қарорига норозилик билдирилмоқда.
    Жумладан, “Ёшларни қўллаб- қувватлаш” гуруҳида эълон қилинган сўровномада қатнашган 120 мингга яқин талабанинг 91 фоизи “Янги ўқув йилида контракт миқдори арзонлаштирилиши керак”, дея овоз берган.

    Category : Новости и политика

    #Талабалар#контракт#пулининг#ўзгаришсиз#қолдирилганига#қарши#онлайн#норозилик#бошлади

    0 Comments and 0 replies
arrow_drop_up