Loading the player...

Қайси ҳолатларда коронавирусга чалинган бемор касалхонага ётқизилади? ССВ саволларга жавоб берди

  • Бугун АОКА ҳузуридаги штабда Коронавирусга қарши штаб аъзоси Ҳабибулла Оқилов иштирокида брифинг ўтказилди.
    Унда коронавирус инфекциясини даволаш ва касалликни олдини олиш бўйича саволларга жавоб қайтарилди.
    〰️〰️〰️〰️〰️
    Ижтимоий тармоқларда коронавирус инфекциясини уй шароитида даволаш бўйича ҳар- хил протоколлар фаол тарқатилмоқда. Уларда касалликнинг дастлабки кундан антибиотиклар ва вирусга қарши воситаларни қабул қилиш тавсия этилмоқда. Шу тўғрими?
    Ижтимоий тармоқлардаги ва бошқа манбаладаги тавсияларга асосланиб уй шароитида антибиотик ва вирусга қарши дориларни қабул қилишдан йироқ бўлиш лозим.
    Афсуски, ҳозирда коронавирус инфекциясининг специфик давоси йўқ. Ковидга таъсири исботланган бирорта дори воситаси йўқ.
    Шунинг учун касалликнинг дастлабки кунидан антибиотик ва вирусга қарши воситаларни истеъмолига эҳтиёж йўқ. Уларнинг фойдаси бўлмайди, аксинча зарари бўлиши мумкин.
    Касалликнинг симптомсиз ёки енгил турлари дори воситаларисиз ҳам тузалиши мумкин.
    〰️〰️〰️〰️〰️
    Мен касал бўлдим, ёш болаларим бор. Улардан алоҳидалана олмайман. Нима қилиш мумкин?
    Болалар билан яқин алоқада инфекция юқтиришдан сақланишнинг имкони йўқ.
    Агар изоляцияланиш имкониятингиз бўлмаса, болалар ҳам инфекция юқтиришлари эҳтимоли катта. Чунки вируснинг юқумлилиги ўта юқори.
    Ҳатто мунтазам ҳимоя чоралари: қўлни совунлаб ювиш, ниқоб тақиш, санитайзерлар, тузли эритмалар ҳам битта жойда бўлганда инфекция юқишидан ҳимоя қила олмайди.
    Шу ўринда унутмаслик керак, болалар COVID-19 асосан симптомларсиз ёки енгил формада ўтказишади.
    Фақат тумов, иситма кўтарилиши, томоқ қирилиши, ич қотиши каби аломатлар кузатилиши мумкин. Бироқ аксарият ҳолатларда болалар ўзларини яхши ҳис қилишади ва катталарга қараганда кучли лоҳаслик ёки иштаҳа йўқолиши каби белгилар кузатилмайди.
    Аломатлар пайдо бўлганда симптоматик даволаш: суюқлик ичириб болани терлатиш, бурунни тузли эритмада чайиш, иситма 38,5дан юқори кўтарилганда - болалар парацетамоли бериш зарур.
    〰️〰️〰️〰️〰️
    Ўзим уй шароитида дексаметазон қабул қилишим мумкинми?
    Дексаметазон ва шу турдаги стероидлар COVID-19 инфекциясини уй шароитида даволаш учун қўлланилиши зинҳор мумкин эмас.
    Дексаметазон барча глюкокортикоидлар каби табиий иммунитетни тушириб юбориш қобилиятига эга.
    Касалликнинг дастлабки кунларидан глюкокортикостероидларнинг қўлланилиши касаллик чўзилиши, асоратларнинг кўпайиши ва иккламчи бактериал инфекциясининг қўшилишига сабаб бўлиши мумкин.
    〰️〰️〰️〰️〰️
    Ҳозирда ковидга қарши антикоагулянтларнинг таъсири ҳақида кўп гапиришмоқда. Уларни касалликни олдини олиш учун қабул қилиш мумкинми?
    Мумкин эмас! Антикоагулянтлар инфекцияни олдини олмайди ва даволамайди. Улар тромбозлар шаклидаги асоратлар ривожланганда таъсир кўрсатади.

    Category : Новости и политика

    #Қайси#ҳолатларда#коронавирусга#чалинган#бемор#касалхонага#ётқизилади#ССВ#саволларга#жавоб#берди

    0 Comments and 0 replies
arrow_drop_up