Ўзбекистоннинг малакали ва етакчи психологларидан бири Наргиз Саттарова GIZA — психология марказига келиб, тренингларда иштирок эта олмаётганлар учун YouTube тармоғида онлайн дарслар ташкил этмоқда.
Биринчи дарсимиз «Бахт юлдузи» деб номланади ва унда қуйидаги, эҳтимол, сизни ҳам анчадан бери ўйлантириб, қийнаб келаётган саволларга жавоб топасиз:
Дейлик,
— Машина харид қилишни бахт деб ўйлаймиз. Лекин, автомобил харид қилганимиздан кейин, борингки 15 кунда бу бахтдан асар ҳам қолмайди;
— Ёки севган инсонимиз билан турмуш қурсак, бахтли бўламиз, деб ўйлаймиз. Ва турмуш қурсак ҳам, 6 ой ёки 1 йилдан кейин оилада тушунмовчиликлар келиб чиқиб, ўзимизни бахтсиздек ҳис қиламиз;
— Кўпчилик бахт - бу фарзандли бўлишда, деб ҳисоблайди. Лекин, афсуски фарзандларини ортиқча юк деб биладиган ё ҳеч бўлмаса, уларни жуда кўп уришиб, ҳатто қўл кўтарадиган ота-оналарни ҳам бугун кўп учратмоқдамиз.
Демак, бахт - орзудаги нарсани харид қилиш, севган инсони билан бирга бўлиш ёки ҳатто фарзандларда ҳам эмасми?
Ушбу дарсимизда мана шу саволларга жавоб берамиз ва бахт аслида нима эканлиги ҳақида мулоҳаза юритамиз.
Видеони тўлиқ кўрасиз ва каналимизга аъзо бўлиб, ўз фикрларингизни ҳам ёзиб қолдирасиз, деган умиддамиз.
___________________
Манзил: Тошкент ш., Яккасарой тумани, Хўжанд кўчаси, 8-уй.
Телефон: +998(99) 833-66-88
Facebook:
www.facebook.com/GIZAUZ/Instagram:
www.instagram.com/giza_centre/Telegram:
t.me/gizacentre/
Category :
Общество
#Бахт#юлдузи#Психология#1#дарс#Наргиз#Саттарова