Россия-Қозоғистон чегарасида яна 600 дан зиёд ўзбекистонликлар ватанга қайтиш учун Президентдан ёрдам сўрашмоқда. Уларнинг 100 га яқини поездга билет ололмай қолиб кетганлар ва қолганлари рўйхатга олиш якунланганидан кейин келиб қўшилаётганлардир.
Муҳожирларга кўра, поездда кета олмаганларнинг 60 га яқини билетга пули бўлмагани ва уларга билет етмаган. 8 ярим минг рубль экани айтилган билетлар икки-уч баробар юқори нархларда сотилган.
Муҳожирлар олдиндан тузилган рўйхатга амал қилинмагани, рўйхатдаги мигрантлар ўрнига кейин келиб қўшилган ва билетга пули бор мигрантлар кетгани, бу вазиятни ҳеч ким назорат қилмаганини билдиришди.
Бир ойдан бери очиқ далада яшаб, Ўзбекистонга қайтишни кутаётган айрим муҳожирлар кета олмай қолганидан қаттиқ стрессга тушгани, тоби қочиб қолганини айтишмоқда. Тиббий ёрдам имконияти йўқ.
Айни пайтда муҳожирларга сув таъминоти тўхтатилган, тез кунда палаткалар йиғилиши маълум қилинган.
Би-би-си юзага келган вазият бўйича Ўзбекистоннинг Россиядаги расмий вакиллари билан боғланишга уринди.
Ўзбекистоннинг Россиядаги элчихонаси телефон рақамларига 2 кун (16-17 июль кунлари) давомида қайта-қайта уринишимизга қарамай, боғланишнинг имкони бўлмади.
Ўзбекистоннинг Қозон шаҳридаги консулхонаси телефон рақамларидан бири билан боғлана олдик, аммо телефонга жавоб берган ходим «ҳеч ким гапирмаслиги, электрон почтага хат орқали мулоқот қилишини» айтди.
Элчихона матбуот котиби ва Қозондаги консуллик электрон манзилларига хат юбордик, аммо ҳар иккисидан ҳам жавоб келмади.
Ўзбекистоннинг Россиядаги элчихонаси сайти ва расмий саҳифаларида бу борада бирон бир баёнот ёки маълумот ҳозирча берилгани йўқ.
Би-би-си ўзбек хизмати мавзуни ўрганишда давом этади.
BBC News O'zbek янгиликлар каналига хуш келибсиз!
#bbcuzbek Ўзбекистон, (Узбекистан - Uzbekistan - O'zbekiston) Марказий Осиё ва дунё бўйлаб юзлаб мухбирларимиздан келадиган видео янгиликлар ҳар куни мана шу каналда. Нафақат янгиликлар, балки қизиқарли воқеалар, санъат, мусиқа, маданият ва тарих ҳақида бетакрор видео фильмлар учун ҳам каналимизга аъзо бўлинг -
www.youtube.com/user/bbcuzbek Вебсаҳифамиз - bbcuzbek.com
Facebook:
www.facebook.com/bbcnewsuzbek OK.RU:
ok.ru/bbcuzbekInstagram:
www.instagram.com/bbcuzbek/Telegram:
t.me/bbcuzbek BBC News O'zbek - BBC News O'zbek tilida, onlayn, TV va ijtimoiy tarmoqlarda
Category :
Новости и политика
#Россия#чегарадаги#мигрантлар#билетга#пулимиз#йўқлигидан#поезддан#қолиб#кетдик#bbc#news#o#039#zbek