Ўзбекистон: Мол ахлати оқиб келадиган ичимлик сувимиз ҳам тўхтаб қолди - пандемия шароитида аксар ўзбекистонликлар озиқ-овқат каби бирламчи эҳтиёж маҳсулотлари билан муаммога дуч келдилар.
Бироқ Андижон вилояти Андижон туманидан Би-би-сига боғланган инсонлар тирикликнинг энг муҳим манбайи бўлмиш ичимлик суви билан ўткир муаммони бошдан кечираётганликларини маълум қилдилар.
Уларнинг сўзларига кўра, Андижон туманидаги Қўнжи қишлоғи таркибига кирувчи камида 5 маҳалла ҳамда қўшни Асака туманидаги бир қанча қишлоқларнинг 10 минг чоғли аҳолиси 2014-2015 йиллардан буён ичимлик суви тақчиллигидан азият чекиб келмоқда.
Маҳаллий одамлар мазкур йилда сув муаммоси ўз чўққисига чиққани, водопровод ўчганига деярли уч ой бўлгани, аҳолининг ягона жон сақлаш манбайи, бироқ суви ифлос бўлган ариқ ҳам бир неча кунга қуриб қолганини айтадилар.
Би-би-си ушбу мурожаат бўйича Андижон тумани ҳокимлигига саволлар билан юзланишга ҳаракат қилди.
Бироқ Андижон вилояти ҳокимлиги расмий сайтида туман ҳокимлиги билан боғланиш рақамлари тугул, туманга ажратилган саҳифанинг ўзи йўқлиги кўзга ташланади.
Вилоят ҳокимлигининг ишонч рақамига қилинган қўнғироқларга жавоб бўлмади, расмий сайтда кўрсатилган умумий бўлим рақами эса тармоқда мавжуд эмаслиги маълум бўлди.
Би-би-си мазкур ҳолат юзасидан маҳаллий расмийларнинг изоҳлари учун очиқ эканини билдиради.
BBC News O'zbek янгиликлар каналига хуш келибсиз!
#bbcuzbek Ўзбекистон, (Узбекистан - Uzbekistan - O'zbekiston) Марказий Осиё ва дунё бўйлаб юзлаб мухбирларимиздан келадиган видео янгиликлар ҳар куни мана шу каналда. Нафақат янгиликлар, балки қизиқарли воқеалар, санъат, мусиқа, маданият ва тарих ҳақида бетакрор видео фильмлар учун ҳам каналимизга аъзо бўлинг -
www.youtube.com/user/bbcuzbek Вебсаҳифамиз - bbcuzbek.com
Facebook:
www.facebook.com/bbcnewsuzbek OK.RU:
ok.ru/bbcuzbekInstagram:
www.instagram.com/bbcuzbek/Telegram:
t.me/bbcuzbek BBC News O'zbek - BBC News O'zbek tilida, onlayn, TV va ijtimoiy tarmoqlarda
Category :
Новости и политика
#Ўзбекистон#Мол#ахлати#оқиб#келадиган#ичимлик#сувимиз#ҳам#тўхтаб#қолди#ndash#Андижон#o#039#zbekiston