Loading the player...

Тошкентдаги ишни ташлаб қайтган сўхлик усталар уйига кетиш учун Қирғизистон чегарасидан ўта олмаяпти

  • Бош вазир ваъдаси билан Тошкентдаги Olmazor city қурилишига ишга ёлланган, бироқ маошнинг озлиги ва яшаш шароитининг ёмонлигидан норози бўлиб Фарғонага қайтган бир гуруҳ сўхлик уста ҳануз уйига етолмаяпти.
    15 юртдоши номидан Озодликка боғланган усталардан бирига кўра, улар 7 июлдан бери Ўзбекистон-Қирғизистон чегарасидаги "Водил" постига қатнамоқда, аммо Сўх анклавига ўтишига рухсат берилмаётир.
    Бу сўхлик ишчилар Тошкентдаги ишни ташлаб, Фарғонага қайтгач, карантин марказига жойлаштирилгани ҳақида Озодлик 29 июнь куни хабар қилган эди.
    Фарғона вилояти ҳокимлиги матбуот котиби Муҳаммаджон Обидовнинг айтишича, ҳозирда бу 15 кишилик гуруҳ ва бошқа сўхликларнинг рўйхати тузилган ва Махсус комиссиядан уларни Сўхга ўтказиб қўйиш учун рухсат кутилмоқда.
    13 июль куни Озодлик билан суҳбатлашган сўхлик уста йигит Шоҳрузнинг айтишича, улар 7 июль куни 14 кунлик карантинни тугатиб, махсус автобусда ИИВ ходимлари кузатувида "Водил" чегара постига олиб борилган.
    Фарғона вилоятининг тўлиғича Қирғизистон ҳудуди билан ўралган эксклав тумани - Сўхга йўл ёпиқ.
    Шоҳрузга кўра, чегарачилар, сўхлик ишчилар махсус рухсатнома ва Сўх тумани ҳокимлигидан вакил билангина туманга ўтказилиши мумкинлигини айтган.
    - 7 июль куни карантиндан чиқдик, коронавируси йўқ, деган қоғозни беришди. Ўша куни мелисалар билан битта автобусга солиб, "Водил" чегара постига олиб боришди. Борсак, чегарачилар ўтказмади. Сўх туманидан махсус вакили келиши керак эди, келмади, дейишди. Шу билан Фарғона вилояти ҳокимлиги қайтариб олиб келишди. Улар кимни қоладиган уйлари бўлса, бориб кутиб туришсин, хабар берамиз, дейишди. Шундан бери сарсонмиз. Чегара постидаги автобекатда ҳам тунадик, ёмғирлар ёғди, бировларни иссиғи чиқиб кетди. Ҳалиям Сўхга ўтолмаяпмиз, - деди Шоҳруз.

    Category : Новости и политика

    #Тошкентдаги#ишни#ташлаб#қайтган#сўхлик#усталар#уйига#кетиш#учун#Қирғизистон#чегарасидан#ўта#олмаяпти

    0 Comments and 0 replies
arrow_drop_up