Include this script into your page along with the iframe for a responsive media embed
ИСТОЧНИК daryo.uz/k/2020/04/28/vahima-va-mish-mish-mutlaqo-bexabarlik-ortidan-paydo-boldi-qorakolliklar-toshqindan-qochib-toplangan-qirdan-reportaj?utm_source=@daryo_kirill «Ваҳима ва миш-миш мутлақо бехабарлик ортидан пайдо бўлди». Қоракўлликлар «тошқин»дан қочиб тўпланган қирдан репортаж Бухоро вилоятига 27 апрель оқшомида Туркманистондан кучли шамол ёпирилди. Илгари кузатилмаган бундай табиий офатдан энг кўп қўшни мамлакат билан чегарада жойлашган Олот ва Қоракўл туманлари жабр кўрди, хусусан, электр таъминотида давомли узилиш юзага келди. Бу эса ҳудуд аҳолисининг ахборот масаласида ташқи дунёдан узилиб қолишига, оқибатда асоссиз ҳамда ваҳимали миш-мишлар таъсирида ҳаракат қилишига сабаб бўлди. Коронавирус карантини даврини ўзи туғилиб ўсган Қоракўл туманида ўтказаётган «Дарё» журналисти, таниқли блогер Феруз Муҳаммад айни воқеалар марказида бўлди.