Loading the player...

Остона: Ассалому алайкум, Худога шукр ёки Мирзиёев қаранг қандай эътиборга тушди?

  • Қозоғистон: Президент Шавкат Мирзиёев Остонада. Ўзбекистон президенти Осиёда ҳамкорлик ва ишонч чоралари бўйича кенгаш саммитида чиқиш қилди. Ўз нутқида замонавий таҳдидларни фақат мулоқот, бир-бирининг манфаатларини ҳисобга олиш, умумеътироф этилган халқаро ҳуқуқ меъёрларига амал қилиш орқали самарали енгиб ўтиш мумкинлигига ишонч билдирди. Президент Мирзиёев саммит теграсида Туркия президенти, Покистон Бош вазири, Туркий давлатлар ташкилоти Бош котиби ва яна қатор юқори мартабали шахслар билан кўришди, мулоқот қилди. Учрашувлар чоғидаги самимият, илиқлик ва соф ўзбек тилидаги кўришишлар эса, кўпчиликнинг эътиборини ўзига жалб этмай қолмади. Камераларга ҳам муҳрланди.

    Category : ALLONE

    #Остона#Ассалому#алайкум#Худога#шукр#ёки#Мирзиёев#қаранг#қандай#эътиборга#тушди

    0 Comments and 0 replies
arrow_drop_up