Include this script into your page along with the iframe for a responsive media embed
Сардор Раҳимхон ва яна учта хонанда лицензиясидан маҳрум этилдиnБўлимлар: ШОУ-БИЗНЕСnТеглар:nДобавлено: 31.05.2018, 17:05nnБугун, 31 май куни «Ўзбекконцерт» давлат муассасасида «Миллий эстрада санъатининг ёшлар маънавий, ахлоқий тарбиясидаги ўрни ва санъаткор одоби» мавзусида йиғилиш бўлиб ўтди.nnЙиғилишга таклиф этилган 85 нафар санъаткордан 4 нафари келмагани сабабли Ўзбекистонда хизмат кўрсатган кўрсатган артист Сардор Раҳимхон, хонандалар Асилбек Неъматов, Феруза Жуманиёзова ҳамда Тоҳир Усмоновнинг лицензиялари 2018 йил 31 майдан бекор қилинди. Бу ҳақдаги қарорни муассаса директори Одил Абдуқаҳҳоров ўқиб эшиттирди ва ушбу хонандалар муассаса томонидан бир неча бор огоҳлантирилишига қарамай, лиценция битимидаги талаб шартларини қўпол равишда бузганлиги таъкидланди.nnЙиғилишда олтита масала кўриб чиқилди. Уларнинг ичида хонандаларнинг одоби, хорижда концерт бериш, тўй-ҳашамлар, атроф-муҳит билан муомала қилиш, китобхонлик, яъни саводхонлик, қўшиқлар ва видеоклиплардаги мужмал сўзлар ва шу каби муаммолар муҳокама қилинди.