Include this script into your page along with the iframe for a responsive media embed
Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари – Таълим, соғлиқни сақлаш, экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш, жисмоний тарбия ва спорт масалалари комплекси раҳбари Қаҳрамон Валиевич Акмалов лавозимдан олинди. Бу ҳақда Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёевнинг тегишли фармони имзоланган.nnФармонда изоҳланишича, Қаҳрамон Акмалов бошқа ишга ўтиши муносабати билан лавозимдан озод этилди.nnҚаҳрамон Акмалов 2017 йилнинг 29 ноябрида президент томонидан ҳукуматда амалга оширилган ўзгаришлар доирасида Ўзбекистон Бош вазири ўринбосари лавозимига тайинланганди. У муқаддам Ҳисоб палатаси раиси ўринбосари лавозимида ишлаган.nnnФото: Ўртада Қаҳрамон АкмаловnШу йил февралида 21 йилдан буён Ўзбекистон Республикаси Марказий банки раисига ўринбосар бўлган Алишер Акмалов ишдан олинганди. Айрим манбаларга кўра, у март ойида «Рашид Қодиров иши» доирасида қўлга олинган ва айни вақтда тергов қилинмоқда. nnҚаҳрамон Акмалов Алишер Акмаловнинг укаси ҳисобланади.