Include this script into your page along with the iframe for a responsive media embed
Кундалик овқатланиш билан боғлиқ касалликлар ва улар сабаб бўлаëтган ўлимлар сони бўйича дунëнинг 195 давлатида ўтказилган илмий тадқиқот хулосасига кўра¸ бундай ўлим сони бўйича Ўзбекистон дунëда биринчи ўринда.nnУнга кўра йилига ҳар 100 минг ўзбекистонликдан 892 нафари носоғлом овқатланиш билан боғлиқ юрак-қон томир¸ саратон ва диабет 2 каби касалликлар туфайли ҳаëтдан кўз юммоқда.nnБундай ўлим сони энг кам кузатилган Исроилда эса бу кўрсаткич ҳар 100 одамга 89 тани ташкил этган ва бу ўзбекистонликлар орасидаги ўлим даражасидан 10 бараварга камдир.nnОлимларга кўра¸ овқатдаги туз миқдорининг баландлиги¸ кундалик овқат таркибида бутун донли бошоқлилар ва мева-сабзавотнинг камлиги инсон умрини қисқартирадиган энг кучли омиллардир.nnТиббий тадқиқотлар¸ туз истеъмоли ва юрак-қон касалликлари ўртасида бевосита алоқа борлигини кўрсатган – туз қон босими кўтарилишига сабаб бўлса¸ қон босимининг мунтазам баланд бўлиши эса¸ қон томирларида тиқин ҳосил бўлиши ва ўз навбатида инфаркт ва инсультга олиб келади.nnБутун донли маҳсулотлар¸ мева-сабзавот ва ëнғоқни кундалик истеъмолга киритиш эса¸ мутахассисларга кўра¸ юрак-қон томир тизимини ҳимоялашга хизмат қилади ва бу касалликлар сабаб рўй берадиган ўлим олдини олишга имкон беради.