Include this script into your page along with the iframe for a responsive media embed
Тошкентдаги "Илҳом" театри раҳбари, режиссёр Марк Вайлни 2007 йилда ўлдирганликда айбланиб, 2010 йили суд ҳукми билан 19 йилга кесилган 46 яшар Ëқуб Ғафуров, расмий Душанба сўровига асосан, Тожикистонга экстрадиция қилинган. Тожикистондан олинган бу хабарни Ўзбекистон Ички ишлар вазирлиги мулозими тасдиқлади.nnМарк Вайлнинг ўлими билан боғлиқ 2010 йилнинг бошида бўлиб ўтган суд жараёни тўғрисида Озодлик ўз вақтида хабар қилган эди.nnМустақил тожик журналисти Мирзо Салимпур, Тожикистон Ички ишлар вазирлиги мулозимидан олгани маълумотларга таяниб, Ёқуб Ғафуровнинг Тожикистонга бу мамлакатда содир этган бошқа жинояти учун экстрадиция қилинганини Озодликка билдирди.nn“Жинжак лақабли Ëқуб Ғафуров бундан 20 йил олдин Тожикистонда амалга оширган қотиллиги ва қуролли талончилиги боис экстрадиция қилинган”.nnЎзбекистон Ички ишлар вазирлигидаги Озодлик манбаси Ëқуб Ғафуров Тожикистон ИИВ расмий сўрови ва суд қарорига асосан жорий йил февралида экстрадиция қилинганини айтди.nnМанбанинг айтишича¸ “Ëқуб Ғафуров 2010 йилнинг февраль ойида Жиноят ишлари бўйича Тошкент шаҳар суди ҳукми билан 19 йил озодликдан махрум қилинган”.nnСуҳбатдошга кўра¸ айни маҳкама ҳукми билаан қотиллик иштирокчилари Қаҳрамон Пўлатов ва Алишер Сатторовлар 17 йилга қамалган.nnОзодликнинг аниқлашича¸ Қаҳрамон Пўлатов ва Алишер Сатторовга нисбатан амнистия қўлланилиб, улар ўтаëтган жазо муддатининг чорак қисми қисқартирилган.