Include this script into your page along with the iframe for a responsive media embed
Ўзбекистонда қидирувда бўлган, Страсбург суди томонидан ҳимояга олинган қочқин ўз ихтиёри билан 1 апрель куни Ўзбекистонга қайтди ва Қарши аэропортида қўлга олинди.nnКетишидан олдин қамоқхонадан туриб Озодлик билан боғланган навоийлик Аброр Хидиров 2013 йилда экстремизм ва террорчиликда ноҳақ айблангани, янги президент даврида унга қўйилган айбловлар қайта кўриб чиқилиши ва адолат қарор топишига ишонишини билдирди.nnЎзбекистонда Жиноят Кодексининг 244-2 (Диний экстремистик ёки бошқа тақиқланган ташкилотлар тузиш) ва 223- (Давлат чегарасини ноқонуний кесиб ўтиш) моддалари асосида халқаро қидирувга берилган 40 яшар навоийлик Аброр Хидиров 1 апрель куни Қаршига учиб кетди.nnКетишидан бир неча кун олдин Озодлик таҳририятига Москванинг Сахарово депортация қамоқхонасидан қўнғироқ қилган Аброр Страсбург суди уни Ўзбекистонга бериб юбормаслик тўғрисида қарор чиқарганига қарамасдан янги ҳукумат ваъдалари ва адолатли судга ишониб ўз юртига қайтаётганини гапирди:nn- Ман ноҳақ айбловлар билан 2013 йилда қидирувга қўйилганман. Ўшандан бери Ўзбекистонга боролмай юрибман. Шунга ўзим қайтиб бораяпман – болаларим тарбияси билан шуғулланишим керак. Мен ҳеч қандай диний оқим, бошқасига аъзолик жойим йўқ. Эл қатори Россияга ишлашга келганман. Мен 2017 йилдан бери бир йил тергов изоляторида, 7 ойдан бери Сахароводаги депортация марказидаман.nnБу ердан ман ўзим кетаман дедим! Россиядаги адвокатлар Европа инсон ҳақлари судига мурожаат қилиб, 30-Қоида асосида мени бериб юбормаслик тўғрисида қарор чиқартирди. Мен Европа суди ҳимоясидан, бошқа ҳамма имкониятлардан ўз хоҳишим билан воз кечдим. Чунки Ўзбекистонда яхши ўзгаришлар бўляпти, менинг айбим йўқ! Бировнинг кўрсатмаси билан айблов қўйилган менга. Озодликка Вотсапп орқали чиқишимдан мақсад у ерга борганимдан кейин ноҳақлик бўлмаслигини таъминлашга уринишдир.