Include this script into your page along with the iframe for a responsive media embed
Беш кундан бери чегарадан ўтолмай турган қирғизистонлик ҳайдовчи Сур Исмар ва унинг шериги яна неча кун навбатда туришларини билмайдилар. Сур Исмарнинг айтишича, улар беш кун ичида икки марта чегара-божхона текширувдан ўтолмай, яна Қирғизистонга қайтишга мажбур бўлганлар.nn- Машинанинг ичида овқат пишириб, машинанинг ичида яшаяпмиз. Бугун картошка қовурдик. Ҳайриятки, уйимизга яқин жойдамиз. Бошқа ерлардан келган ҳайдовчилар бир амаллаб кун кечиришаяпти. Биз икки марта чегарадан ўтолмадик. Ҳужжатларимизнинг барчаси қонуний, камчилиги йўқ. Шунга қарамай, нега чегарадан ўтказишмаётганини яхши тушуна олмаяпман, - дейди Сур Исмар.