Loading the player...

Қизини қайтариш учун ИШИД ерларига борган ўзбек аёли нималар кўрди?

  • Қизини қайтариш учун ИШИД ерларига борган ўзбек аёли нималар кўрди?nnБир вақтлар ИШИД қўл остида бўлган Суриянинг Ҳалаб шаҳрига қизини ортга қайтариш учун минглаб чақирим масофа босиб борган она нималарни кўрди? nnАсли қирғизистонлик, ҳозир Россия фуқароси бўлган Фотима Турсунбаеванинг 27 ёшли қизи Диляра Рашитова минглаб аёллар қатори курдларнинг Сурия демократик кучлари жамлоқларида тақдири нима бўлишини кутиб яшамоқда. Насибанинг турли турмуш ўртоқлардан орттирган икки фарзанди ҳам бор. nn2011 йилдан динга қаттиқ берилган Диляра тез орада араб тили ва Қуръонни ўрганишга киришади. Онасининг айтишича, шароит яхши бўлмаганидан сўнг қизи онаси ва ўгай отаси яшаб турган бир хонадан чиқишга ва ўзига ўхшаш бошқа муслималар билан Москвада квартира ижарага олиб яшашга мажбур бўлади. nn2013 йилнинг июль ойида Диляра онасига дугоналари билан Тверский областига ифторга бораман деб, Сурияга ИШИД жангарилари ёнига кетиб қолади.nnДиляра Рашитова йўқолганидан 17 кун ўтиб Туркиядан Сурияга ўтаётган вақти онасига телефон қилиб, ҳеч нарсадан хавотир олмаслик кераклигини айтади. nnҚизи жангарилар сафига қўшилиб кетганидан сўнг ваҳимага тушган Фотима Турсунбаева 5 ой бу ҳақда ҳеч кимга айтолмай юради. Бироқ кейин полициянинг тавсияси билан Россия федерал хавфсизлик хизматига мурожаат қилади. nnХизматдагилар Фотима Турсунбаевани Туркия орқали Сурияга бориб қизини ортга қайтариб олиб келиш учун ёрдам беради. nnФотима Турсунбаева хотираларидан: nnҚизим "Сиз ҳам ҳижрат қилиб келасизми", деб сўради.nnҲа бораман олдингга, ҳижрат қилиб бораман, деб айтолмайман, лекин бораман қизим, дедим. nn"Майли келинг, мен бу ердагилар билан гаплашиб қўяман", деди қизим. nnn2014 йилнинг октябр ойида у Туркия орқали Суриянинг Ҳалаб шаҳрига ўтади. Бу вақтда Суриядаги ИШИД жангарилари қўлига бориб қўшилган Насиба у ерда бир оёғи ҳамда бир кўзи йўқ чечен жангарисига турмушга чиққан эди. nnОнасининг айтишича, қизининг эри 20 кундан сўнг ўлади. Насиба бошқа бева аёллар сингари 3 қаватли уйда иддаси чиқишини кутиб яшайди.nn2014 йили Ҳалабга борган Фотима Турсунбоева жангариларнинг аёллари яшаб турган шароитни яхши бўлганлигини айтади. nnУ қизини ортга қайтаришга уринган. Бироқ...nnФотима Турсунбаева хотираларидан: nn"Ойижон, ман сиз билан бирга кетолмайман, ҳозир ҳеч ҳам кетолмайман. Сиз билан кетсам ҳижратни бузган бўламан. Балки йўлда ўлиб кетарман", деб менга бошқа ғалати ғалати гапларни гапирди. Хуллас, келмади. Қизимнинг олдида 20 кун турдим".nnҚизини ортга қайтаришга кўндира олмаган Фотима Турсунбаева Россияга қайтади. Кейинчалик иккинчи маротаба Федерал Хавфсизлик хизмати ёрдами билан Сурияга ўтишга ҳаракат қилади. Бироқ Туркияга келганидан сўнг, Сурияга ўтолмасдан Россияга қайта депорт бўлади. nnУнинг айтишича, уч марта жангариларга турмушга чиққан қизи кейинчалик пушаймон бўлади ва ортга қайтишга ҳаракат қилади. Бироқ энди кеч бўлган, Диляра қочишга уринганда ҳар сафар ИШИД жангарилари уни тутиб олаверган. nnИШИД ерлари курд жангарилари қўлига ўтгач, Диляра Рашитова ва у каби юзлаб, эҳтимолки минглаб аёллар Сурия демократик кучлари ташкил қилган жамлоқларга кўчади. Айтишларича Ҳассаки шаҳри яқинидаги жамлоқда тақдирини кутиб турган ўзбек аёллар кўпчиликни ташкил қилади. nnФотима Турсунбаева хотираларидан: nnЭнди мана ҳозир қочаман, деб икки уч марта йўлга тушган ушлаб олган. Қочиб кетмасин деб яна бир одамга турмушга берган. Ундан ҳам 10 ойлик боласи бор. Улар қочишга ҳаракат қилишмаган, лекин курд жангарилари кўп одамларни олиб ўтаётганда қизим ҳам болалари билан ўтди. nnФотима Турсунбаева қизини ортга қайтариш учун тинимсиз ҳаракат қилаётганини бироқ натижа бўлмаётганини айтади. nnnУнинг айтишича, 2014 йили Дилярани ортга қайтаришга ёрдам қўлини чўзган Россия Федерал хавфсизлик хизмати энди ўзини олиб қочмоқда. nn«Охирги телефон қилганимда Слава деган бола бор эди. Слава, Павел Юра деган болаларга менга ёрдам беришга шай бўлишди. Мен кўп маълумотларни олишдида лекин йўқ бўлиб кетишди", дейди Фотима Турсунбаева.nnМДҲ давлатларидан ИШИД сафларига 4 мингга яқин жангари қўшилгани айтилади. Аёлларнинг сони борасида аниқ маълумотлар йўқ. Сурияда ИШИД қўл остидаги ерларни қайта қўлга киритган курдларнинг Сурия демократик кучлари ҳаракати бу аёлларни келган давлатига қайтариб юбориш истагини билдирган. nnЎзбекистон, Қирғизистон ва Қозоғистон ҳатто Россияга ҳам бир қисм аёлларни ортга қайтарган. nnБироқ бу жараён жадал ҳамда тизимли равишда кетмаётгани айтилади. nnФотима Турсунбаева эса ҳамон қизи ватанига қайтишидан умид қилмоқда.nnУнинг айтишича, бу жамлоқларда Ўзбекистон фуқаролари ҳам талайгина.

    Category : Новости и политика

    #Қизини#қайтариш#учун#ИШИД#ерларига#борган#ўзбек#аёли#нималар#кўрди?

    0 Comments and 0 replies
arrow_drop_up