Loading the player...

Бош вазир буйруғи ортидан Тошкентда солиқчи ва тадбиркор муносабати таранглашди

  • 26 март куни Ўзбекистон Бош вазири Тошкент шаҳри туманлари ҳокимлари ва солиқ раҳбарларига ой охирига қадар бюджетга тушмаган қарийб триллион сўмлик даромад солиғини ундиришни буюргани ортидан¸ Тошкентдаги бир қатор йирик ширкат эгалари¸ қўл остидаги ходимлари сонига қараб¸ банк ҳисобидан одам бошига 1 миллион сўмдан "ноқонуний ечиб олинганини" иддао қилди.nnЎзбекистоннинг энг йирик улгуржи бозори саналган “Ўрикзор”даги савдогарлар эса¸ айрим дўконларга “солиқчиларнинг бостириб кириб¸ кассадаги бор пулни тортиб олгани”га гувоҳ бўлганини билдирди.nnДавлат Солиқ қўмитаси бу жараëнларга оид Озодлик саволларига берган жавобида¸ қонунчиликка 1 январдан киритилган ўзгартишга мувофиқ¸ жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғи ҳар ойнинг 25-санасидан кечиктирмай бюджетга тўланиши лозимлиги ва тадбиркорлар бундан ўз вақтида огоҳлантирилганини билдирди.​nn“Ўрикзор” бозори жойлашган Учтепа туман солиқ инспекцияси мутасаддиси эса¸ бу бозорда рейд эмас¸ балки тушунтириш ишлари олиб борилаëтганини айтди.nnШиркатлар даромад солиғи бўйича қарздорга чиқарилмоқдаnn31 март куни Озодликка мурожаат қилган тошкентлик тадбиркор¸ эҳтимолий тазйиқдан чўчиб¸ на ўзи ва на юридик шахс сифатида солиқ тўлаëтган ширкати номи очиқланишини истади.nnУнинг айтишича¸ солиқ инспекциялари 27 мартдан бошлаб Тошкентдаги ширкатлар банк ҳисобидан ҳеч қандай огоҳлантирувсиз пул ечиб олишга киришган.nn“Солиқчилар ҳамма фирмаларни қийратишаяпти¸ в том числе бизникиниям. Просто банк счëтидан пул ечволди. Ҳамма кaтта фирмаларда шу аҳвол - счëтида пул бўлса¸ фирмани катта -кичиклигига қараб¸ рейд қилиб пул ечиб олаяпти солиқчилар. Огоҳлантирувсиз рейд қилаяпти”¸ - деди Тошкентдаги ширкатлардан бирининг молиявий бошқарувчиси.

    Category : Новости и политика

    #Бош#вазир#буйруғи#ортидан#Тошкентда#солиқчи#ва#тадбиркор#муносабати#таранглашди

    0 Comments and 0 replies
arrow_drop_up