Loading the player...

Халқ таълим вазири ЎзЛиДеп партияси газетаcини судга берди

  • Ўзбекистон Халқ таълими вазири Шерзод Шерматов мамлакатда расман қайддан ўтган бешта сиёсий партиядан бири - Ўзбекистон либерал-демократик партиясининг (ЎзЛиДеп) расмий нашри - "XXI аср" газетасини судга берди.nnГазета ходимларига кўра, суд Фуқаролик ишлари бўйича Тошкент шаҳар Миробод туманлараро судида ​судида 3 апрель куни кўриб чиқилади.nnМақола нима ҳақда эди?nnВазир Шерзод Шерматов судга йўллаган шикоят аризасида "XXI аср" газетасида 2019 йил, 17 январда эълон қилинган "Вазир матбуот эркинлигини қандай тушунади?" сарлавҳали мақола юзасидан газета таҳририяти ва мақола муаллифи Маҳмуд Саъдийга нисбатан "ўз шаъни, қадр-қиммати ва ишчанлик обрўсини ҳимоя қилиш ва маънавий зарарни ундириш тўғрисида"ги даъво аризасини кўриб чиқишни сўраган.nnТаниқли журналист Маҳмуд Саъдий ​ўзининг "Вазир матбуот эркинлигини қандай тушунади?" мақоласида Халқ таълими вазирини газета ўқимасликда, журналистлар фаолиятини назорат қилишга уринишда айблаган.nnМаҳмуд Саъдий: Мен вазирни ҳақорат қилмаганманnnОзодлик билан 1 апрель кунги суҳбатда журналист Маҳмуд Саъдий "вазирни ҳақорат қилмаганлигини" таъкидлар экан, жумладан, бундай деди:nn- Ўша ëзганимдек, вазир газета ўқимайди ва журналистлар фаолиятини назоратда тутишни истайди. Бу гапимдан қайтмайман. Вазирни президент олиб бораëтган ошкоралик сиëсатининг душмани деб ҳисоблайман¸- деди журналист.

    Category : Новости и политика

    #Халқ#таълим#вазири#ЎзЛиДеп#партияси#газетаини#судга#берди

    0 Comments and 0 replies
arrow_drop_up