Include this script into your page along with the iframe for a responsive media embed
Туркия президенти Режеп Таййип Эрдоғаннинг ҳукмрон AKP партияси пойтахт Анқарада маҳаллий сайловларда ҳукмронликни қўлдан бой берди. Партия 2001 йилда тузилганидан бери бундай муваффақиятсизликка дучор бўлмаган эди. Илк маълумотларга кўра, AKP (Адолат ва қалқинма партияси) партияси Истанбулда ҳам ҳукмронликни қўлдан бой беришини кутиш мумкин.nnЭрдоған якшанба куни ўтказилган сайловлар арафасида икки ой мобайнида шиддатли сайлов кампаниясини ўтказган эди.nnАммо президентнинг кундалик чиқишлари ҳамда уни ижобий тасвирлаб келган матбуот уринишлари Туркиянинг икки йирик шаҳрида сайловчиларни ҳукмрон партияга яна овоз беришга ундай олмагани маълум бўлди.nnМаҳаллий матбуот мухолиф Республика халқ партияси (CHP) номзоди Мансур Яваш Анқарада ғалаба қозонганини хабар қилди. Истанбулда эса сайлов қоғозлари саналар экан, CHP партияси номзоди рақибидан деярли 28 минг овозга олдинда эканлиги хабар қилинди.nnМухолифат етакчиси Кемал Қиличдароғлу:nn- Халқимиз демократия учун овоз берди, демократияни танлади, - деди.nnСиёсатчи CHP дунёвий партияси Анқара ва Истанбулда ғалаба қозонганини, мамлакатдаги учинчи йирик шаҳар Измирда ҳам ҳукмронликни сақлаб қолганини таъкидлади.nnAnadolu агентлиги сайловда сайловчиларнинг 84,51 фоизи овоз берганини хабар қилди.nnЭрдоғаннинг исломий томирларга AKP партиясининг Анқарада ҳукмронликдан қўлдан бой берган президент учун катта йўқотиш бўлди. Пойтахтдан уч баробар катта Истанбулда мағлубиятга учраш эса президент учун бундан ҳам оғир йўқотиш бўлади.