Include this script into your page along with the iframe for a responsive media embed
Лондондаги ўзбекистонликлар Наврўз байрамини нишонлашдиn(Байрам репортажи BBC Uzbek Facebook саҳифаси учун жонли ёзиб олинган)nnБуюк Британия пойтахти Лондонда истиқомат қилаётган ўзбекистонликлар Наврўз байрамини нишонлашди. nЮздан ортиқ ёш ўзбекистонлик турфа касб эгалари ва тадбиркорлар оилалари билан Лондон жануби-шарқидаги Вулич мавзесига йиғилишди.nНаврўз байрами “Билим” ўзбеклар маданий маркази томони ташкиллаштирилди, унга Лондонда тадбиркорлик қилаётган асли самарқандлик Зокир Равшанов ҳомийлик қилган.n“Энг муҳими муҳожиротда ўз анъаналаримиз ва маданиятимизни нафақат сақлаб қолиш, балки фарзандларимиз тарбиясига асос қилиб олишдир”, дейди Зокир Равшанов.n“Билим” ўзбеклар маданий марказининг раҳбарларидан бири ва Лондондаги биринчи ўзбек мактаби мураббийси Наргиза Қўлдошевага кўра, болажонларга ўзбекона урф-одатлар, жумладан Наврўз каби байрамлар аҳамиятини ўргатиш жуда муҳим.