Include this script into your page along with the iframe for a responsive media embed
Вазирлар Маҳкамаси шу йил июнь ойида хорижда яшаётган ўзбекистонликлар иштирокида тантанали халқаро форум ўтказиш ҳақидаги қарор лойиҳасини муҳокамага қўйди.nnЛойиҳага кўра, форумдан мақсад, хорижда юрган илмли, пулдор ва обрўли ўзбекистонликларни, махсус видеороликлар, мақолалар орқали мамлакатга таништириш ҳамда уларнинг талабларига муносиб жавоб бериш орқали, юртига қайтишга ундашдир.nnВазирлар Маҳкамасининг “Хорижда истиқомат қилаётган Ватандошлар халқаро форумини ташкил этиш ва ўтказиш тўғрисида”ги қарори лойиҳаси муҳокамага қўйилди.nnУшбу ҳужжат 29 март куни Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳалари муҳокамаси порталига жойланди, муҳокама эса 13 апрелга қадар давом этади. (Ушбу порталда муҳокамага қўйилган лойиҳаларнинг, одатан, тўлиқ қабул қилиниши кузатилади).nnЛойиҳада шу йилнинг 27-29 июнь кунлари Самарқандда хорижда яшаётганлар халқаро форумини ўтказиш белгиланган.nnҲужжатда форумни ўтказиш учун олдин чет элдаги ўзбекистонликлар иштирокида “Йўл харитаси”ни тузиш режаланган.