Loading the player...

Қорақалпоғистонда уч гўдак ва уларнинг онаси жасади қудуқдан топилди

  • 28 март куни Қорақалпоғистоннинг Хўжайли туман, Саршунгул қишлоғида уч гўдак ва улар онасининг жасадлари қудуқдан топилди.nnБахтсиз ҳодиса бўлганми ёки оилавий суицидми - ҳозирча маълум эмас.nnТуман ИИБ вакили Озодликка болалар қудуққа бўғиб ўлдирилиб ташланганига ишора қилувчи белгилар борлиги сабабли, ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 97-моддаси (қасддан одам ўлдириш) банди бўйича терговолди суриштирувлари бошланганини билдирди.nnФожиа рўй берган хонадон қўшниларидан бирининг Озодликка айтишича, қудуқдан жасади топилган болаларнинг энг кичиги 8 ойлик, ўртанчаси 2 ва каттаси 3 ёшда бўлган.nnУч бола билан бирга уларнинг 32 ёшли онасининг жасади ҳам қудуқдан чиқарилган.nn- Уйимиз ёнида колодец, сув сақлагич бор, лекин атрофи ўралмаган. Қишлоққа водопровод ўтмагани учун ҳамма шу ердан сув ичади. Булар ҳам шу қудуқдан сув ичиб келган. Болалар шу ёмкостга тушиб кетганми ё ўлдирилиб қудуққа ташланганми, хуллас она ва болаларнинг жасади кеча эрталаб шу қудуқдан чиқариб олинди. Уй тарофини милиция ўраб олган, текширишяпти, - деди фожиа рўй берган хонадоннинг исми сир қолишини сўраган қўшниси.

    Category : Новости и политика

    #Қорақалпоғистонда#уч#гўдак#ва#уларнинг#онаси#жасади#қудуқдан#топилди

    0 Comments and 0 replies
arrow_drop_up