Loading the player...

Ёқутистонда муҳожирларнинг қурилишдан бошқа соҳада ишлаши тақиқланди

  • Ёқутистон раҳбари ўлкада ўтказилган мигрантларга қарши митинглардан сўнг хорижликларни ишга қабул қилишни тақиқловчи янги қоидалар жорий этди.nn17 март куни бошланган аксилмуҳожир чиқишларидан кейин ҳам Ëқутистонда ишлашни давом эттирган айрим муҳожирлар Озодлик билан 28 март кунги суҳбатда ўзларига нисбатан миллатчилик кайфияти сўнмагани ва бу минтақадан чиқиб кетишга мажбур қолганларини билдирди.nnЁқутистонда муҳожирларга ишлаш деярли тақиқландиnn27 март куни Ёқутистон ҳукумати раҳбари Айсен Николаев меҳнат муҳожирларини минтақада ишга қабул қилишни тақиқловчи қарор қабул қилди.nnҲукумат расмий сайтида эълон қилинган бу ҳужжатда Ёқут ўлкасида муҳожирларнинг 33 соҳада меҳнат фаолияти билан шуғулланиши тақиқланганини кўриш мумкин.nn- Жами раҳбаримиз томонидан иқтисодий фаолиятнинг 33 тури, хусусан қишлоқ ва ўрмон хўжаликлари, овчилик, қайта ишлаш, қурилиш, савдо, транспорт, меҳмонхона бизнеси, кўчмас мулк амалиётлари, фан ва техника соҳаси, таълим, тиббиёт ва хизмат кўрсатиш йўналишлари бўйича тақиқлар киритилди, дея хабар қилди Саха-Ёқутистон ҳукумати раҳбари матбуот хизмати.nnЖумладан, ишга рухсатнома - патент асосида ишловчи мигрантлар 2019 йилдан бошлаб ҳуқуқ, бухгалтерия, архитектура, инженерлик ва техник лойиҳа тузиш, илмий-тадқиқот ва изланишлар соҳаларида ишлай олмайди.nnБундан ташқари, Айсен Николаев ўз қарорига меҳнат муҳожирлари учун ишлаш тақиқланган касблар рўйхатини ҳам илова қилди. Масалан, хорижликларга эндиликда озиқ-овқат, ичкилик, кийим-кечак ишлаб чиқариш, тиббиёт ва таълим соҳаларида фаолият қилиш мумкин эмас. Мигрантларнинг давлат ва шаҳар атрофидаги йўловчи транспорти, такси ва юк транспортида ҳайдовчилик қилиши ҳам тақиқланди.

    Category : Новости и политика

    #Ёқутистонда#муҳожирларнинг#қурилишдан#бошқа#соҳада#ишлаши#тақиқланди

    0 Comments and 0 replies
arrow_drop_up