Loading the player...

Қирғизистон-Россия: Аҳрор Азимов президент Путиндан ўғилларини озод этишни сўради

  • Икки йил аввал Россиянинг Санкт-Петербург метросида содир этилган ҳужумни уюштирганликда айбланаётган ака-ука Азимовларнинг отаси ўғилларини айбсиз эканини айтиб келади.nnАҳрор Азимов бугун матбуот анжуманида Қирғизистонга расмий иш сафари билан келган Россиянинг президенти Владимир Путинга мурожат қилар экан, ўғилларининг "террор ҳуружига алоқаси йўқ эканини, уларни озод қилишини" сўради.nnУ ўз мурожаатини Россиянинг Қирғизистондаги элчихонасига юборган.nn"Ҳурматли Владимир Владимирович, ўғилларимиз Аброр ва Акром Азимовларни озод этишда ёрдам беринг. Улар террор ҳуружини амалга оширган Акбаржон Жалилов билан ҳеч қачон таниш бўлмаган, бу ишда айби йўқ. Ўғилларимизни ўзларининг яширин қамоғида қийноққа солиш билан, уларни қилмаган ишига иқрор қилдириб, қоғозларга қўл қўйдирган", - дейди Ахрор Азимов.nnАка-ука Азимовлар тақдириnnУнинг сўзларига кўра тўнғич фарзанди Акром Азимовни Ўшдаги касалхонада бурнига қилинган тиббий амалиётнинг эртаси куни махсус хизматлар Россияга олиб кетишган ва қийноққа солишган.nn"Аброрни Москвада йўлда ушлаб кетишган ва қийнашиб, кейин видеога олишган. Акромни ҳам Россияда, сумкасига граната солиб, ушладик, деб видеога олиб кўрсатишди. Буларнинг барчаси ноҳақдан бўлаяпти. Президентимиз шу нарсаларга қараб қўйса бўларди. Путин билан гаплашиб, болаларимизни озод қилиб берсин. Илтимос, бизга ёрдам беринг. Болаларимиз ноҳақдан айбланиб ўтиришибди", - дея мурожаат қилади ота.nn2017 йилнинг 3 апрелида Санкт-Петербург метросида амалга оширилган террор ҳуружи ортидан уни уюштирганликда гумонланиб қирғизистонлик ака-ука Акром ва Аброр Азимовлар қўлга олинган. Ўтган икки йил давомида Россия тергов қўмитаси айбланувчиларни ҳар уч ойда қамоқда сақлаш муддатини узайтирган.nn"Икки йил давомида биз болаларимиз билан учрашишга ҳаракат қилдик. Лекин терговчилар ҳеч ҳам рухсат бермади. Фақат адвокатларимиз орқали ўғилларимиз ҳақида хабар олиб турдик. Улар нима бўлганини айтиб, хатларини бизга етказиб берарди. Ҳозир энди адвокатларимиз билан ҳам алоқамиз узилиб қолди. Болаларимизни ҳам янги жойга кўчирди, улардан ҳам хат ололмаяпмиз", - дейди Аҳрор Азимов.nnАка-ука Азимовлар қўлга олинганнинг дастлабки кунлари, уларни қамоқда қолдириш бўйича бўлган суд жараёнларида уларни давлат тарафидан берилган адвокатлар ҳимоя қилган. Бироқ уларнинг ишидан ҳеч қандай натижа бўлмаган.nnАдвокатларимиз судда ҳам ўзлари қатнашса яхши бўларди. Улар ишни барча жиҳатларини билади. Ҳозир энди нима қилишни билмай турибмизnАҳрор Азимов, Айбланувчиларнинг отасиn"Улар болаларимизни жуда яхши. Ҳаммасига ўзлари иқрор бўлди. Уларга ҳеч ким босиб ўтказиб, қийноққа солишмаяпти дегандан кейин, мен бошқа Олга ва Дмитрий Динза адвокатларни ёлладим ва ўғилларим олдига киргиздим. Уларнинг фаолиятига терговчилар қаршилик қилишди. Лекин шунга қарамасдан улар ишни давом эттиришди. Шунда барчаси аён бўлди. Болаларимизни неча кунлаб қийноққа солгани билинди", - дея сўзлайди суҳбатдош.nnАзимовлар оиласи Олга ва Дмитрий Динза мустақил адвокатларга тергов жараёнидаги хизматларига ойлик ҳақ тўлаш учун ўзларининг ховлисини ҳам сотишга мажбур бўлган. Бироқ сўнгги ойларда оила моддий қийинчилик сабаб, адвокатлар ҳақини тўлай олмаган. Шу сабабдан дастлабки суд жараёнида ўғилларини давлат адвокати ҳимоя қилган. Навбатдаги суд жараёни жорий йилнинг 2 апрелида давом этади.nn"Адвокатларимиз судда ҳам ўзлари қатнашса яхши бўларди. Улар ишни барча жиҳатларини билади. Ҳозир энди нима қилишни билмай турибмиз", - дейди Аҳрор Азимов.nnҲозирда Жалолободда Акрам Азимовнинг уч фарзанди, икки ўғли ва бир қизи вояга етмоқда. Укаси Аброрнинг ногирон қизи эса муолажа муҳтож, кўз касалидан азоб чекади.nn"Болалари отасиз зерикмоқда. Улар дадамиз қачон келади деб сўрашса, нима деб жавоб беришни билмай қоламиз" - дейди ака-ука Азимовларнинг отаси.nnРоссия Федерал Хавфсизлик хизмати қўлга олинганлар ўз айбларига иқрор бўлганини айтган.

    Category : Новости и политика

    #Қирғизистон#Россия:#Аҳрор#Азимов#президент#Путиндан#ўғилларини#озод#этишни#сўради

    0 Comments and 0 replies
arrow_drop_up