Loading the player...

Тошкент аэропорти божхоначилари журналистдан Муҳаммад Солиҳ китобларини олиб қўйди

  • Истанбул-Тошкент рейси билан 26 март куни эрталаб учиб келган хоразмлик журналист Маҳмуд Ражабнинг мобиль телефони ва унинг ëнида бўлган Муҳаммад Солиҳ ва Маҳмуд Бекжоннинг 26 дона китоби аэропорт божхоначилари томонидан олиб қўйилди.nnМаҳмуд Ражабнинг айтишича, у Муҳаммад Солиҳнинг Ўзбекистондаги укалари ва мухлислари илтимоси билан бу китобларни совға сифатида олиб келган.nnХоразм вилоятининг Гурлан туманида яшайдиган Маҳмуд Ражаб “Европа Бирдамлик маркази” ташкилотининг таклифи билан 22-25 март кунлари Грузиянинг Тбилиси шаҳрида бўлиб ўтган халқаро семинарда иштирок этган.nnМаҳмуд Ражабнинг айтишича, қайтиш билети Истанбул орқали бўлганлиги ва у ерда Тошкент учоғини кутиш учун ихтиёрида беш соат бўш вақти борлиги учун аэропортда муҳожиратда яшайдиган шоир ва “Эрк” демократик партияси лидери Муҳаммад Солиҳ билан учрашган:nn- Хоразмдан Солиҳ акага укалари ўрик қоқи, олма қоқи каби совғалар бериб юборган эди. Аэропортда учрашиб, совғани топширдим. Укалари ва мухлислари Солиҳ аканинг китобларидан олиб келишни илтимос қилган эди. Чунки 2018 йил Солиҳ аканинг уйида меҳмон бўлиб, китобларидан олиб келган эдим. Шунинг учун шоир акамиз билан аввал боғланиб, йўлда уч-тўрт соат вақтим бор, шу китоблардан сўрашган эди, олиб кетсам майлими, деб сўраганимда майли, деган эди. Хуллас, Солиҳ аканинг шеърлари ва публицистикаси битилган ҳамма китобларидан, Муҳаммад Бекжоннинг китобидан, жами 26 та китоб олиб келдим.

    Category : Новости и политика

    #Тошкент#аэропорти#божхоначилари#журналистдан#Муҳаммад#Солиҳ#китобларини#олиб#қўйди

    0 Comments and 0 replies
arrow_drop_up