Loading the player...

Ўқитувчи 13 яшар хаста қизни синфдошлари олдида хўрлади

  • Тошкент вилоятининг Нурафшон шаҳрида яшовчи Гулчеҳра Убайдуллаева 13 яшар набирасини мактабда ўқитувчи аёллардан бири хўрлаганини даъво қилди.nnОзодлик билан суҳбатда ўқувчи қизнинг ҳикоя қилишича, жисмоний тарбия ўқитувчиси машғулотга қатнашмагани учун бошқа ўқувчилар кўз ўнгида унинг кўйлагини йиртиб юборган.nnТошкент вилояти Халқ таълими бошқармаси ходими бошқармага ҳам бундай хавотирли ҳолатлар ҳақида маълумотлар келиб туришини тан олди.nnОзодлик билан микрофонсиз суҳбатда ўқитувчи 6-синфда ўқийдиган қизга дарсга қатнашмагани учун танбеҳ берганини тан олди, аммо унга куч қўллагани ёки кўйлагини йиртиб юборгани ҳақидаги шикоятларни кескин рад қилди.nnЎқувчининг ҳикоясиnnНурафшон шаҳридаги 1-сонли умумий ўрта таълим мактабининг 6-синфида ўқийдиган қизнинг (исми очиқланмаётир - таҳр.) айтишича, ҳайз кунларида жисмоний тарбия дарсига қатнаша олмагани учун ўқитувчиси томонидан хўрланган.nn- Бир ой ичида 2 ёки 3 марта (ҳайз) келади. Ўтган ҳафтада ҳам келган эди, мен устозимдан рухсат сўрадим - рухсат берди. Лекин, бу ҳафта яна келди, дарсга қатнаша олмадим... Устоз мени дарсни ўртасида ёнига чақирди, ёнида синфдошларим турган эди. Уларни олдида бақириб уришди: "Ҳар сафар келаверадими?! Сен мени алдаяпсан", деб бақирди ва белимдан қаттиқ чимчилаб олди, мен йиғлаб юбордим. Кейин кўйлагимни 2-3 марталаб, қаттиқ силтаб тортди - куйлагимнинг қорин тарафдаги тугмалари узилиб, йиртилиб кетди, - дейди ўқувчи қиз.nnЎша куни бу қизнинг ёнида бўлган синфдошларидан бири ҳам шикоятни тасдиқлади:nn"Ўқитувчимиз сифдошимга бақирди, урушди. Кейин қорнига туртиб, оқ кофтасини қаттиқ силтаб тортганини ўзим кўрдим. Синфдошим йиғлаб хонадан чиқиб кетди", деди ҳодисанинг исмини ошкор қилмаётганимиз гувоҳи - 6 синф ўқувчиси бўлган яна бир қиз.

    Category : Новости и политика

    #Ўқитувчи#13#яшар#хаста#қизни#синфдошлари#олдида#хўрлади

    0 Comments and 0 replies
arrow_drop_up