Loading the player...

“ПОДКИДКА” қилиш жараёни видеога тушиб қолди

  • “ПОДКИДКА” қилиш жараёни видеога тушиб қолдиnnЎзбекистон Республикаси Президенти Ш.МирзиёевгаnnЎзбекистон Республикаси ДХХ раисигаnnЎзбекистон Республикаси Бош прокуроригаnnЎзбекистон Республикаси Олий Суди раисигаnnЎзбекистон Республикаси Ички ишлар вазиригаnnНавоий вилояти Нурота тумани А.Икромов 2-тор кўчаси 6-уйда яшовчи О.ЎриновданnnОЧИҚ МУРОЖААТНОМАnnШикоят қилишимдан мақсад шуки, Ички ишлар ходимлари мени уйимга тинтув қилиш учун келишиб, уйимга таъқиқланган “марихуанна” гиёҳвандлик воситасини ўзлари англаган ҳолда ташлашиб, гўёки мендан чиққанлигини исботламоқчи бўлишди. Лекин биз ҳам тинтувни видеога олганлигимиз сабабли уларнинг бу қилғилиқлари ўз исботини топмадим. nnТақдим қилинган видеода кўриниб турган ҳолат, яъни енги калта “финка” кўйлакдаги ходим машина орқа багажига газета ичидан бир гугурт қутини ташлаб қўяди. Кейин эса поликни ёпиб, мана холис одам текширсин деди. Видеога диққат билан қарасангиз, ушбу “подкидка” қилинаётган ҳолат яққол кўринади. Эътибор қилсангиз, “ҳозир топади” деб ҳам қўйди. Суд ушбу ҳолатларни эътиборга олиб, мени оқлаш ҳақида қарор қилди.nnОқлов ҳукми чиққанидан кейин эса менга етказилган маънавий зарарни қоплатиш ва англаган ҳолда жиноят содир этмаган шахсни оғир жиноят содир этганликда айблашга ҳаракат қилганлиги учун ходимларни жавобгарликка тортиш ўрнига, прокуратура томонидан ушбу оқлов ҳукмига нисбатан протест киритилиб, мени айбдор қилишмоқчи.nnЮқоридагиларга асосан, nn1) Мени давлат ҳимоясига олишингизни;n2) Менга нисбатан “оғир жиноят этишда айблаш” ҳаракатларини содир этган ходимлар қонунларда белгиланган жавобгарликка тортилишида амалий ёрдам беришингизни илтимос қилиб сўрайман.nnP.S. Яқинда ижтимоий тармоқларда Фарғона вилоятида Миллий гвардия ходими пичоқ “подкидка” қилганлиги сабабли ишдан ҳайдалганлиги ва жазо қўлланилганлиги ҳақида маълумотлар берилган эди. Бу ҳолатда эса “оғир жиноят содир этиш”да айблашга ҳаракат қилинган. Фуқаронинг ҳақ эканлиги суднинг ҳукми билан ўз исботини топган ушбу ҳолатда бу ходимларга қандай чора қўлланилади?nИсточник: Рустам Тогаевnwww.facebook.com/100021335324057/videos/332212770833231/UzpfSTEwMDAwNzMwMDUzMTAxMjoyMjQyODg3NDg1OTY0NTgx/?id=100007300531012

    Category : Новости и политика

    #“ПОДКИДКА”#қилиш#жараёни#видеога#тушиб#қолди

    0 Comments and 0 replies
arrow_drop_up