Include this script into your page along with the iframe for a responsive media embed
Ғофур Раҳимов AIBA президенти лавозимидан истеъфо берди. Раҳимовнинг бу ҳақдаги баёноти ташкилотнинг расмий сайтида 22 март куни эълон қилинди.nnБаёнотда Раҳимов бундай қарорга "сиёсий босимлар, айбловлар" сабаб келгани айтилган.nnАҚШ Молия вазирлигининг уюшган халқаро жиноий гуруҳ етакчиларига қарши санкциялари рўйхатига киритилган ўзбекистонлик тадбиркор Ғофур Раҳимов Халқаро бокс ассоциацияси (AIBA) президенти лавозимига ўтган йил ноябр ойида ташкилотнинг Москвада бўлган йиғинида сайланган эди.nnХалқаро Олимпия қўмитаси ўшанда Раҳимовга ўз номзодини олишни тавсия қилган, акс ҳолда Олимпиада дастуридан бокс чиқариб юборилиши ҳақида огоҳлантирган эди.nnРаҳимов ўз расмий баёнотида истеъфо бериш қарорига келишига сиёсий ҳолат сабаб бўлганини айтган.nn"Менга қарши айбловлар олдиндан режалаштирилган ва сиёсий таг замирга эга ёлғонларга асосланган. Мен ҳақиқат ғалаба қилишига ишонаман. Шундан бўлсада, мен буни ҳамиша айтиб келганман, мен ҳеч қачон боксдан устун бўлмайман, ва президент сифатида бизнинг спорт туримиз ва бизнинг спортчиларимизга хизмат қилиш учун қўлимдан келганини амалга оширмоғим шарт", - дейилади баёнотда.