Loading the player...

Сирдарё вилоятида сўнгги бир ойда 5 ўсмир ўз жонига қасд қилди

  • Сирдарё вилоятининг Боёвут, Ховос туманлари ва Ширин шаҳрида сўнгги 1 ой ичида 4 ўсмир ва 23 яшар қиз ўз жонига қасд қилди.nnБу воқеаларни тасдиқлаган ички ишлар бўлимлари мулозимларига кўра, ўз жонига қасд қилганлардан бир нафарининггина ҳаёти сақлаб қолинган, қолган тўрт нафари ўлган.nnОзодликка бир-биридан мустақил манбаларнинг берган хабарларига кўра, сўнгги бир ой мобайнида Сирдарё вилояти туман ва шаҳарларида ёшлар орасида ўз жонига қасд қилиш ҳолатлари кўпайган.nn(Озодликка ўз жонига қасд қилган ёшларнинг исм-фамилияси маълум)nnХовос туманининг Қорақум қишлоғи маҳалла фаолларидан бирининг айтишича, 13 март куни 2007 йилда туғилган, 5-синф ўқувчиси ўзини осиб ўлдирган:nn“Бу бола мактабдан келиб, молхонага кириб ўзини осган. Онаси кўриб қолиб ҳушидан кетган. Опалари келиб дордан кесиб олган, пресc ипдан дор қилган экан. Бола тирик бўлган, уни кўтариб, ҚВПга олиб боришса ҳеч ким йўқ, кейин Ширин шаҳрига олиб бораётганда йўлда жони узилибди. Ўзи спортсмен бола бўлган экан. Ҳеч ким сабабини билолмаяпти. Ҳозир прокуратура бу иш билан шуғулланяпти”.nnБу хабарни Ховос туман ИИБ мулозими тасдиқлади.nnБу воқеадан икки кун ўтиб, 15 март куни Боёвут туманининг Искандар қишлоғида 18 яшар қиз ва Жўлангар қишлоғида 15 яшар бола ҳам ўз уйларида осилган ҳолда топилган.

    Category : Новости и политика

    #Сирдарё#вилоятида#сўнгги#бир#ойда#5#ўсмир#ўз#жонига#қасд#қилди

    0 Comments and 0 replies
arrow_drop_up