Loading the player...

Хоразмда номаълум йиртқич бир ҳафтада 20та қўйни бўғизлади

  • Хоразм вилоятининг Шовот тумани Беруний қишлоғи “Уста Ҳунарманд” маҳалласи вакилларига кўра, сўнгги бир ҳафта ичида номаълум йиртқич ҳайвон йигирмага яқин қўйни бўғизлаб кетган. Туркманистон чегарасига яқин ушбу ҳудудда шу пайтгача чоравага йиртқичлар ҳужуми кузатилмаган эди. Аҳоли чорвасига номаълум йиртқич ҳужум қилаётганидан ўз уйларидан ташқарига чиқишга ҳам қўрқиб қолишганини айтишади.nnБеруний қишлоғида яшовчи Қувондиқ Раҳимовнинг Озодликка айтишича, аҳоли туман ҳокимлиги ва милицияга йиртқичларга қарши чора кўришни сўраб мурожаат қилган, лекин деярли ҳеч нарса қилинмаяпти.nn- Шикоятимизга ҳеч ким қулоқ солмайди. Яқинда овчиларимиз чорвамизга ҳужум қилган ҳайвонни отиб келди. Бўри деса бўри эмас, ит деса ит эмас. Тишлари қайрилган бир йиртқич. Шулар ҳужум қилиб, қўй ва молларни бўғизлаб кетяпти экан. Милицияга, ҳокимиятга ҳам айтдик, лекин натижа йўқ, - дейди Қувондиқ ака.nnБеруний қишлоғи фуқаролар йиғини фаолларидан бири чорвага номаълум йиртқич ҳужум қилаётганини тасдиқлади.nn- Қанақа ҳайвон эканини билмаймиз. Туркманистонга яқин ерлардаги қамишзорларда оч итлар кўпайган, деб эшитдик. Шулар бўлиши мумкин. Лекин, бизни ҳудудда бўри йўқ. Оч итлар бўлиши мумкин. Ҳужум бўлган жойларда кузатув ташкил этилди, - дейди исми очиқланмаслигини сўраган маҳалла фаоли.nnБеруний қишлоғида номаълум ҳайвон ҳужумидан кўрилган талофотлар кўлами борасида ҳозирча аниқ рақамлар йўқ.

    Category : Новости и политика

    #Хоразмда#номаълум#йиртқич#бир#ҳафтада#20та#қўйни#бўғизлади

    0 Comments and 0 replies
arrow_drop_up