Include this script into your page along with the iframe for a responsive media embed
Қашқадарё вилоят, Чироқчи туманидаги қишлоқларда Наврўз байрамини ўтказиш навбати бу йил ўрта мактабни 1985 йилда битирганларга келди. Чироқчининг Чияли қишлоғилик синфдошлар элга 2 тонна гуруч дамлаб, ош тортди. Байрамга Муниса Ризаевани таклиф қилди.nnТаниқли хонанда Муниса Ризаева Instagram саҳифасида эълон қилган видеода Чироқчининг Чияли қишлоғида ўтказилган Наврўз сайлидаги концерти акс этган.nnВидеода қўлида мобил телефонини кўтариб олган минглаб ëш йигитнинг саҳнада ашула айтаëтган Ризаевани олқишлаëтгани акс этади. Ёзган изоҳида Ризаева ўз чиқишигa бу қадар кўп одам келишини тасаввурига ҳам сиғдира олмаганини билдиради.