Include this script into your page along with the iframe for a responsive media embed
22 мартда Олмаота шаҳри марказидаги Панфилов кўчасида Наврўз байрами нишонланаётган пайтда Қозоғистон раҳбарияти томонидан олиб борилаётган сиёсатга норозилик билдирган бир неча киши қўлга олинди.nnБу ҳақда хабар қилган Озодлик радиоси қозоқ хизматига кўра, одамлар қўлга олингунга қадар Остона шаҳрини Нурсултон деб қайта номлаш ташаббусига қўшилмаслигини билдирган, иқтисодий қийинчиликлар ҳақида гапирган.nn“Биз ўзбошимчиликка қаршимиз, биз сайлга чиқдик!”, - деб ҳайқирган йиғилганлар. Полициячилар қарийб ўн кишини хизмат микроавтобусларига куч ишлатиб ўтқазган.nnХорижда яшовчи мухолифатчи Мухтор Аблязов 22 март куни ўз тарафдорларини Олмаота шаҳридаги Панфилов ва Гоголь кўчалари кесишмасида байрам маросими бошланиши билан намойишга чиқишга чақирган. Шундан сўнг бу ерда ҳибсга олишлар рўй бера бошлаган.