Loading the player...

МИБ ходимлари Наврўз байрамида ҳам аҳолидан қарз ундирди

  • Мажбурий ижро бюросининг ходимлари байрам кунлари ҳам аҳоли ва тадбиркорларнинг коммунал хизматлардан қарзини ундириш учун рейдларини тўхтатмади.nnСамарқанд шаҳри, Хоразм вилоят, Қўшкўпир ва Сурхондарё вилоят Музробод туманларидаги Озодлик суҳбатлашган кичик тадбиркорлар ва аҳоли вакиллари дам олиш ва байрам кунларида ҳам МИБ ходимлари безовта қилиб қарз ундириш учун эшик тақиллатганидан норози бўлди.nnАйни пайтда МИБ ходимлари ҳам байрам кунлари ишлаётганидан норозилигини Озодликка билдирди.nnХоразм вилоят Қўшкўпир туманида кичик магазини бор тадбиркорнинг Озодликка шикоят қилишича, МИБ ходимлари ундан байрам куни электр энергияси учун тўпланиб қолган қарзини тўлашни талаб қилган:nn- Байрам куни банклар ишламайди, шунинг учун МИБ талабини бажариш имкони бўлмади. Қарздорликни байрамдан кейин ëпиб бераман десам ҳам, пеня солиб кетишди, - деди тадбиркор.nnОзодлик суҳбатлашган Самарқанд шахридаги иссиқхона эгаси эса, газдан қарзини ундириш учун МИБ ходими банк вакили билан келганини айтаркан, деди:nn- Иккита иссиқхонам бор¸ парник. Биттасида помидор, иккинчисида бодринг етиштираман. Сезон ҳозир. Товар кетиб, пул келмаган пайт. Табиий газдан қарз сал йиғилиб қолибди. Шуни "бугун тўлайсан", деб туриб олди. Ëнида банк ходимини ҳам етаклаб келибди. Тўладик ëр-биродардан қарз кўтариб. Шуни 24 март куни тўлай десам, унамади.

    Category : Новости и политика

    #МИБ#ходимлари#Наврўз#байрамида#ҳам#аҳолидан#қарз#ундирди

    0 Comments and 0 replies
arrow_drop_up