Include this script into your page along with the iframe for a responsive media embed
Янги Зеландия марказий теле-радио каналларида жонли эфирда азон чақирилди. Ўтган жума Крайстчўрч масжидларида қурбон бўлганлар ҳурмати учун 2 дақиқалик сукут сақланди. Ал-Нур масжидидаги жума намозидан сўнг ўтказилган маросимда Бош вазир Жасинда Ардерн иштирок этди. n15 март куни қирғинга саҳна бўлган Ал-Нур масжиди яқинидаги Ҳаглей боғида Жума намози овоз кучайтиргичлар ёрдамида, минглаб Янги зеландияликларнинг қуршовида ўқилди. nКўплаб Янги зеландиялик аёллар мусулмонларга далда бўлиш учун маросимга ҳижоб ўраган ҳолда келди. nЖума намозини ўқишда имомлик қилган Жамол Фода "Қалбимиз синди, аммо ўзимиз синиб қолганимиз", йўқ деди. nБир ҳафта олдинги ҳужумда 50 киши ҳалок бўлган, ўнлаб одам жароҳатланган. nЎзини оқ ирқчи дея атаётган австралиялик Брентон Таррант ҳозирча бир кишини ўлдиришда айланмоқда. Кейинчалик яна бошқа ўлимларда айбланиши кутилмоқда. nПайшанба куни Бош вазир Ардерн мамлакатдаги барча турдаги ярим-автоматик қуролларга тақиқ қўйилганини эълон қилди. nЖума куни нима бўлди?nЖума куни минглаб одамлар қирғинга саҳна бўлган Ал-Нур масжиди яқинидаги Ҳаглей боғига қурбонларни хотирлаш учун йиғилди. nМуаззин томонидан чақирилган азон Марказий теле-радио каналлар орқали жонли равишда эфирга узатилди. Ундан сўнг икки дақиқалик сукут сақланди. nЯнги Зеландия Бош вазири Жасинда Ардерн мусулмонларга таъзия билдираркан, ҳадисдан мисол келтирган. n"Пайғамбар Муҳаммад Саллаллоҳу Алайҳи Васаллам шундай деган: "Мўминларнинг бир-бирларига бўлган дўстликлари, раҳмли бўлишлари ва меҳрибонликлари худди жасадга ўхшайди. Қачон ундан бирор аъзо оғриса, жасаднинг бошқа (аъзолари) бедор бўлиб, иситмага мубтало бўлади". Янги Зеландия сиз билан мотам тутмоқда, биз бир танмиз", деган у Жума намозидан кейин уюштирилган жаноза маросимида.n nМамлакат бўйлаб кўплаб масжидлар эшикларини мусулмон бўлмаганлар учун ҳам очди. Айрим масжидларнинг ташқарисида ҳимоя ва далда бўлиш рамзи сифатида одамлар иштирокида занжир ҳосил қилинди. nОммавий жаноза ҳалок бўлган 30 киши учун ўқилди. Уларнинг ичида Ал-Нур масжидида ҳалок бўлган 3 ёшли Мужаад Иброҳим ҳам бор. nКўплаб Янги зеландиялик аёллар муслималарга далда бўлиш учун бошига ҳижоб ўраб келди. n"Бугун ҳижоб ўрашимнинг сабаби, мусулмон опа-сингилларимга бирга эканлигимни кўрсатиш. Ҳаммамиз бир ирқданмиз, Барчамиз инсонмиз. Одам қандай эътиқодни танламасин, мен уни қўллаб қувватлайман", дейди Карина Аллен. nМасжидга шаҳарнинг барча жойларидан одамлар оқиб келган. Улар ҳалок бўлганларни хотирлаб гул ва тирикларга далда сўзлари ёзилган битиклар олиб келган.