Loading the player...

Андижонда ўтказилган Наврўз байрамида 16 яшар бола арғимчоқдан йиқилиб ўлди

  • Андижон туман “Истироҳат боғи”да 16 ёшли бола арғимчоқдан йиқилиб ўлди. Воқеа гувоҳларининг Озодликка айтишича, ҳодиса 17 март куни туман ҳокими иштирокида Наврўз байрами тантаналари бўлаётган пайтда рўй берган. Туман Ички ишлар бўлими мазкур ҳодиса юзасидан суриштирув олиб борилаётганини маълум қилди.nnАндижон туманининг Чувама қишлоғидан бўлган 16 ёшли О.Ш. арғимчоқдан йиқилиб ўлгани тўғрисида воқеа гувоҳларидан бири Озодликка бундай деди:nn- Ҳокимимиз Улуғбек Ҳалимович Исамидинов Наврўз байрамига боғда тадбир ўтказаётганди. Соат 17 лар атрофида бўлди бу. Уч-тўртта бола арғимчоқда учаётганида улардан бири йиқилиб тушди. Йиқилганидан сўнг бошини кўтариши билан ҳалиги арғимчоқ ортга қайтиб келиб, қаттиқ зарба билан болани бошига урилди, бош чаноғини очиб юборди. Бола шу ерни ўзида ўлди.nnАндижон туман Маданият бўлими раҳбари Холида Хотамова Озодлик саволига жавобан боланинг ўлимини "бахтсиз ҳодиса", деди.nnХотамовага кўра, “Истироҳат боғи”даги арғимчоқ хавфсизлик қоидаларига тўла риоя этилган холда ўрнатилган ва ўтган йил март ойида техник кўрикдан ҳам ўтказилган.nn- Уч-тўртта бола арғимчоқни тепаларига ҳам чиқиб уча оламан, деб биттаси тушиб кетган. Учиш қоидалари бор. Суриштирдик, бу арғимчоқ 2018 йил март ойида техник кўрикдан ўтган экан, - деди Хотамова.

    Category : Новости и политика

    #Андижонда#ўтказилган#Наврўз#байрамида#16#яшар#бола#арғимчоқдан#йиқилиб#ўлди

    0 Comments and 0 replies
arrow_drop_up