Loading the player...

Қарши туман ҳокими ўқитувчиларни дарсдан қўйиб, ҳокимликда ишлатмоқда

  • Қарши туманининг маҳаллий ҳоким масъулиятидаги сектори ҳудудида жойлашган мактаблардан ҳар куни камида биттадан ўқитувчи ҳокимликка чақиртирилиб, компьютерда аҳоли рўйхатини тузишга мажбурланмоқда.nnБу ҳақда Озодликка шикоят қилган ўқитувчиларнинг айтишича, улар дарсларни ташлаб кетишга ва кун бўйи ҳокимиятда қолиб ишлашга мажбур бўлмоқда.nnМактаб директори ҳокимнинг буйруғи билан ўқитувчиларни ҳокимликка юборишга мажбур бўлганини тан олди.nnҚарши туманидаги мактаблардан бирида ишлайдиган, ишдан ҳайдалишидан чўчиб исми сир қолишини сўраган ўқитувчилардан бирининг Озодликка айтишича, аксарият мактабларнинг ўқитувчилари ҳокимлик биносида ўз вазифасидан ташқари ишга мажбурланмоқда:nn“Мактаблар ўқитувчилари Қарши туман ҳокимлигига компьютерда аҳолини рўйхатга ёзишга олиб кетилмоқда. Дарслар қолиб кетяпти, ўқувчилар ўз ҳолига ташлаб қўйилган. Президентимиз ўқитувчиларни ўз вазифасидан ташқари ишларга жалб қилишни танқид қилиб турган, ҳукумат қарорлари қабул қилиниб турган бир пайтда, ҳали ҳам ҳокимлар ўқитувчиларни тинч қўйишмаяпти”.

    Category : Новости и политика

    #Қарши#туман#ҳокими#ўқитувчиларни#дарсдан#қўйиб#ҳокимликда#ишлатмоқда

    0 Comments and 0 replies
arrow_drop_up