Include this script into your page along with the iframe for a responsive media embed
Қозоғистон Республикаси, Туркистон вилояти, Жетисай туманидаги Қўғали қишлоғи аҳолиси ерининг Ўзбекистонга берилишига қарши чиқмоқда. Улар бу масала икки ўртада можарога сабаб бўлишидан ташвишланмоқда. Маҳаллий расмийларга кўра, гап “Ўзбекистон ва Қозоғистон ўртасида ер алмашиш” устида кетмоқда.nnБу ҳақда хабар қилган Озодлик радиоси қозоқ хизматига кўра, қишлоқ аҳли “яйлов ва кўлларнинг Ўзбекистонга берилиши”га рози бўлмаяпти. Қўғали қишлоғилик ветеринар Дуйсенбек Калдибаевнинг сўзларига қараганда, Қозоғистон ва Ўзбекистон ўртасида чегаралар 2004-2007 йилларда делимитация ва демаркация қилинаётганида Қўғали аҳолиси фойдаланиб келадиган минг гектардан ортиқ ер Ўзбекистонга берилган.nn– Ўшанда қишлоқ аҳли учун қанчалик оғир бўлмасин, улар буни тушиниш билан қарши олишган эди. Биз ўшанда иш шу билан якунланади деб ўйлагандик. Бироқ 2016 йилда яна “ерлар берилиши” борасида гап-сўзлар пайдо бўлди. Халқ норози бўла бошлади, чиқишлар қилдик ва шундан кейин ҳаммаси изга тушиб қолгандек эди, – дейди Калдибаев.nnДуйсенбек Калдибаевнинг сўзларига қараганда, сўнгги вақтларда қишлоқ аҳлига маълум бўлишича, "Қозоғистон ва Ўзбекистон ўртасидаги бетараф ҳудуд Ўзбекистонга ўтиб қолган". Қишлоқ аҳли, айниқса, Қўғали кўли Ўзбекистонга ўтиб кетишидан қайғураётгани ҳақида гапирар экан, Калдибаев деди:nn–Қўғалида 200 га яқин уй бор. Аҳоли асосан чорвачилик билан шуғулланади. Қўғали кўли– оддий эмас, балки чорвамиз учун ягона сув манбаидир. Кўлсиз хўжалигимиз ҳалок бўлади. Кўл атрофидаги 20 гектарлик табиатнинг тенги йўқ. Бу дам олиш жойи бўлиб, у ерга меҳмонлармизни олиб борамиз.