Loading the player...

Татаристонда чиқинди ёқиш заводи қуриш режасидан маҳаллий аҳоли норозилик билдирмоқда

  • Регина Калимуллина Татаристон Республикасининг Осиново шаҳарчасида қурилиши режалаштирилаётган қаттиқ чиқиндиларни ёқиш заводи, расмийлар иддао қилаётганига қарамай, ҳавони ифлослантирмаслигига ишонмайди.nnПойтахт Қозондан 25 км узоқликдаги тахминан 10 минг киши яшайдиган Осиново шаҳарчасидаги бошқалар каби Калимуллина ҳам завод ҳавони булғаши, ҳавога саратон касали қўзғатувчи зарралар чиқариши ва ушбу касаллик билан оғриш хавфи ортиб кетишидан қўрқади.nn‒ Татаристон Соғлиқни сақлаш вазирлиги маълумотига кўра, айни дамда республикаси аҳолисининг ҳар 35 нафаридан бири саратонга чалинган. Бу ерда эса, ҳар уч кишидан бири шу дардга мубтало бўлади. Бу – даҳшат, –деди Калимуллина “Озодлик” ва “Америка овози” радиостанциялари ҳамкорлигида ташкил этилган рус тилидаги “Current Times” телеканалига.nnОсиноводаги лойиҳа 2016 йили мамлакат бўйича ишга туширилган “Тоза мамлакат” ташаббусининг бир бўлагидир. Ушбу режага кўра, 2015 йилга қадар Москва вилоятида 4 та, Осиновода эса 1 та – жами 5 та қаттиқ чиқиндиларни ёқиш заводи ишга туширилади. Осиново аҳолиси ва бошқалар ўша завод қурилишига оғзаки норозилик билдираётган бўлса-да, маҳаллий кенгаш ўтган йили уни қуришга бел боғлаган хусусий компанияга ер ажратиш учун якдил овоз берган эди.

    Category : Новости и политика

    #Татаристонда#чиқинди#ёқиш#заводи#қуриш#режасидан#маҳаллий#аҳоли#норозилик#билдирмоқда

    0 Comments and 0 replies
arrow_drop_up