Loading the player...

Ўш қирғинида айбланиб умрбод қамалган Азимжон Асқаров 9 йилдан сўнг қамоқхонага кўчирилди

  • Ўш воқеаларида айбланиб умрбод қамоқ жазосига ҳукм қилинган ҳуқуқ фаоли Азимжон Асқаров Бишкекдаги 1-сонли тергов изоляторидан Сўқулуқ тумани Янгиер қишлоғида жойлашган 19-қамоқхонага кўчирилди.nnЖазони ўташ бош бошқармаси расмий вакили Элеонора Сабатарованинг айтишича, Азимжон Асқаровнинг тергов изоляторидан қамоқхонага кўчирилишига суд ҳукмларининг ўз кучида қолдирилгани сабаб бўлган.nn-Асқаров 13 март куни 19-қамоқхонага кўчирилган. Олий суд унга нисбатан чиқарилган қуйи суд қарорларини ўз кучида қолдирган. 19-қамоқхона эса, умрбод қамоқ жазосига ҳукм қилинганлар учун махсус қурилган. У ерда халқаро талабларга мувофиқ барча шароитлар бор, - деди Сабатарова.nnЖалолободлик ҳуқуқ фаоли Азимжон Асқаров халқаро ҳамжамият томонидан 2010 йилги Ўш қирғини деб баҳоланган воқеалар пайтида Бозорқўрғон туманида қонли воқеаларни уюштирганликда айбланиб, 2010 йилда умрбод қамоқ жазосига ҳукм қилинган.nnХалқаро жамоатчилик Қирғизистон ҳукуматини ҳуқуқ фаолини озод этишга чақириб келади.nn2016 йил апрелида БМТ Қирғизистон Асқаровни озод қилиши кераклиги тўғрисида қарор қабул қилгач, Олий суд бу ишни қайта кўриб чиқиш учун Чуй вилоят судига жўнатган.

    Category : Новости и политика

    #Ўш#қирғинида#айбланиб#умрбод#қамалган#Азимжон#Асқаров#9#йилдан#сўнг#қамоқхонага#кўчирилди

    0 Comments and 0 replies
arrow_drop_up