Include this script into your page along with the iframe for a responsive media embed
Президент Мирзиёев қарори билан Бош прокуратура қошидаги Агросаноат ва озиқ-овқат хавфсизлиги бўйича инспекция Вазирлар Маҳкамасига (ВМ) ўтказилди.nnШунингдек, мамлакатда тадбиркорлик фаолиятини назорат қилиш ваколати ҳам прокуратурадан олиниб, президент девонига ўтказилди.nnСўнгги пайтларда фермер ва тадбиркорлардан Озодликка келаётган шикоятларда кўпроқ прокуратура ҳамда ҳокимият раҳбарлари тилга олингани кузатилаётган эди.nnФермерларни назорат қилиш ваколати ВМга берилдиnn15 март куни президент имзолаган ҳужжатлардан бири "Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Агросаноат мажмуи устидан назорат қилиш инспекцияси фаолиятини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида"ги қарордир.nnАдлия вазирлиги Telegram каналида берилган ҳужжатда айтилишича, янги тузилган инспекция мамлакатда:nn- қишлоқ ва сув хўжалиги соҳасидаги фаолиятнинг қонуний олиб борилаётганини назорат қилади;nn- дон экинлари, пахта хом ашёси, қишлоқ хўжалиги экинлари уруғлари ва улардан қайта ишланган маҳсулотлар сифатини мажбурий давлат текширувидан ўтказади;nn- ҳуқуқбузарликларни аниқлайди, уларнинг келиб чиқиш сабаби ва шарт-шароитини бартараф этиш чорасини кўради,nn- маъмурий ҳуқуқбузарликлар тўғрисидаги ишларни юритади.nnИнспекция раҳбарини шахсан президент тайинлайди ва ишдан бўшатади, инспекция раҳбарияти бевосита ҳукуматга ҳисоб беради.