Loading the player...

Сенатор Мираброр Усмонов вафот этди

  • Сенатор Мираброр Усмонов 15 март куни 72 ёшида вафот этди. Бу ҳақда маҳаллий матбуотда маълум қилинди.nnСенатор 12 март куни Тошкентдаги «Эзгу ният» ўзбек-немис клиникасига ётқизилгани ва комада экани хабар қилинган эди. Маҳаллий матбуотнинг ёзишича, унинг комага тушиб қолишига бронхиал астма касаллигининг кучайиб кетгани сабаб бўлган.nnСенатор Мираброр Усмонов Ўзбекистон футбол федерациясини 2006 йилдан 2017 йилгача бошқарган эди.nnШунингдек, у 2013 йилдан 2017 йилгача Миллий Олимпия қўмитаси раиси бўлиб ишлаган.nnАсли касби ошпаз бўлган ва мустақиллик йилларигача Тошкентдаги турли ресторанларда ошпазлик қилган Усмонов 1990-2005 йилларда савдо вазири ва бош вазир ўринбосари лавозимларида ишлаган.nnЎзбекистонда шакар импорти билан шуғулланган “Баҳо шакар” - Баҳодир Каримжонов 2013 йилда мамлакатдан қочиб чиқиб кетгани ортидан шакар импорти бизнесининг асосий монополисти Мираброр Усмонов экани айтиб келинади.

    Category : Новости и политика

    #Сенатор#Мираброр#Усмонов#вафот#этди

    0 Comments and 0 replies
arrow_drop_up