Loading the player...

Аёлларнинг сунъий йўл билан ҳомиладор бўлишига рухсат берилди

  • Ўзбекистонда аёлларнинг сунъий йўл билан ҳомиладор бўлишига рухсат берилди. Бу борадаги “Фуқароларнинг репродуктив саломатлигини ҳимоя қилиш тўғрисида”ги қонун президент Мирзиёев томонидан 11 март куни имзоланди ва 12 март куни матбуотда эълон қилинди.nnМаълумотларда айтилишича, жаҳон миқёсида оила қурганларнинг 10-15 фоизи бепушт экани аниқланган.nnЎзбекистонда ўтказилган қатор тадқиқотлар эса турмушга чиққан аёлларнинг 4,9 фоизидан 5,3 фоизигача бўлган қисми фарзандли бўлиш бахтидан мосуво эканини кўрсатган.nnМазкур қонун бепушт аёлларнинг фарзанд кўриш ҳуқуқини таъминлаш мақсадида ишлаб чиқилган.nnPodrobno.uz нашрининг билдиришича, бугунги кунда Ўзбекистонда 25 минг аёл ва 7 минг эркакка шифокорлар бепуштлик ташхисини қўйганлар.nnЎзбекистонда шу кунгача сунъий уруғлантиришга йўл қўйилмагани оқибатида ўзбекистонлик бепушт аёллар бу амалиётни Қозоғистон, Туркия, Россия ва исроил клиникаларида ўтказишга мажбур бўлишган. Бу давлатларда сунъий уруғлантириш амалиёти учун 3 минг доллардан 15 минг долларгача ҳақ тўланади.

    Category : Новости и политика

    #Аёлларнинг#сунъий#йўл#билан#ҳомиладор#бўлишига#рухсат#берилди

    0 Comments and 0 replies
arrow_drop_up