Loading the player...

Хитой Boeing 737 MAX 8 учоқлари парвозини вақтинча тўхтатди

  • Эфиопияда рўй берган авиаҳалокатдан сўнг Хитой фуқаро авиацияси маъмурияти (ХФАМ) мамлакат авиакомпанияларига тегишли 100 га яқин Boeing Co 737 MAX 8 учоғи парвозларини тақиқлаб қўйди. Бу дунёдаги ушбу русусмдаги учоқлар флотининг чоракдан кўп қисмини ташкил қилади.nnАммо АҚШ расмийси Хитой фуқаро авиацияси маъмурияти қандай маълумотга асосланиб, бундай йўл тутганидан бехабар эканини айтди. Унга кўра, ушбу русумдаги тор фюзеляжли реактив учоқнинг якшанба куни рўй берган ҳалокати бўйича тергов ишлари эндигина бошланди.nnМавзу қалтис бўлгани учун исмини ошкор қилмасдан гапирган АҚШ расмийси “Ethiopian Airlines” авиакомпанияси изидан бориб, айни русмдаги учоқлар парвозини тақиқлаш режаси бўлмагани, Қўшма Штатларда реактив учоқнинг хавфсизлик даражаси ҳужжатларга кўра жуда юқори эканини айтди. "Ҳали Эфиопияда рўй берган ҳалокат сабаби маълум эмас", деди у.nn“Боинг” компаниясининг АҚШдаги биржалар очилишидан олдинги савдо чоғида акциялари нархи 9 фоиз тушиб кетди. Компания вакилининг айтишича, ҳали тергов дастлабки босқичда, шу сабабли авиакомпаниялар учун учоқдан фойдаланишнинг янги йўриқномасини ишлаб чиқишга асос йўқ.nnОсиё-Тинч океани авиакомпаниялари уюшмаси бош директори Эндрю Ҳердман айни русумдаги учоқларда бирор механик носозлик ёки жиҳоз ишламай қолгани аниқланмай туриб, улар парвозини тақиқлаш кутилмаган ҳол эканини айтди.

    Category : Новости и политика

    #Хитой#boeing#737#max#8#учоқлари#парвозини#вақтинча#тўхтатди

    0 Comments and 0 replies
arrow_drop_up