Loading the player...

Мулозима Наргиза Раҳимова таҳдидлар ортидан хавфсизлик хизматлари ҳимоясига олинди

  • Ўзбекистон Mатбуот ва ахборот агентлиги бош директори ўринбосари Наргиза Раҳимова (қизлик фамилияси Саидова) хавфсизлик сабабларига кўра мажбурий таътилга чиқарилган ва у яшаб турган уй 24 соатлик хавфсизлик хизматлари ҳимоясига олинган. Бу ҳақда Озодликка Ўзбекистон ҳуқуқ тартибот идорасидаги манбалар ҳамда Наргиза Раҳимованинг ҳамкасблари маълум қилди.nn4 фарзанднинг онаси 35 яшар Наргиза Раҳимова Озодликнинг Фейсбук саҳифасида қўшхотинликка қарши қилган эҳтиётсиз шарҳи ортидан интернетдаги троллар ва “муҳофазакор” диний сегмент томонидан виртуал сазойи қилинди.nn8 март - Халқаро хотин-қизлар байрами арафасида авж олган интернет жазавасига Наргиза Раҳимованинг тармоқда кўпхотинликни ёқлаб чиққан Ҳаёт Бахтиёрўғли исмли Фейсбук юзерига берган жавоби сабаб бўлди.nn“Пайғамбаримиз Хадича онамиз тирикликлари устига хотин олмаганлар” дея ўз позициясини билдирган мулозима гапида давом этиб, “Билмадим, балким ўша пайтда сўтакроқ бўлгандирлар, балки Хадича онамиз шаллақи аёл бўлгандирлар, бунисини сиз яхшироқ биласиз”¸ дея ўз виртуал оппонентига кесатиқ қилган.

    Category : Новости и политика

    #Мулозима#Наргиза#Раҳимова#таҳдидлар#ортидан#хавфсизлик#хизматлари#ҳимоясига#олинди

    0 Comments and 0 replies
arrow_drop_up