Include this script into your page along with the iframe for a responsive media embed
Жорий ойи бошидан бери ўзбек-қозоқ чегарасининг Қозоғистон томонида юк ортилган юзлаб фура Ўзбекистон ҳудудига ўтиш учун навбат кутмоқда.nnОзодлик гаплашган юк ташувчи ҳайдовчиларга кўра¸ Россиядан озиқ-овқат юкланган фуралар ўтказилиб¸ ноозиқ-овқат маҳсулотлари ортилган юк машиналари қарийб ўн кундан бери Ўзбекистонга киритилмаяпти.nnЎзбекистон Божхона қўмитаси¸ юк машиналарининг Ўзбекистонга кириши билан муаммо йўқлигини билдирди. Қозоғистон томони эса¸ чегарадан ўтиб-қайтишнинг тўхтамагани¸ аммо компьютер тизимида юз берган муаммо сабаб сустлашгани¸ 11 мартга келиб вазиятнинг нормал изга қайта бошлаганини билдирди.nnҚарийб ўн кундан бери фурачилар машинада яшамоқдаnnОзодликка мурожаат қилган ўзбекистонликлар¸ ўзларини "хусусий ширкатларнинг Қозоғистондан сотиб олган қурилиш материлларини ташувчи ҳайдовчилар", деб таништирди.nn11 март куни Озодлик билан гаплашган ҳайдовчилар¸ айни шу куни ўзбек-қозоқ чегарасидаги “Қазигурт”(Майский) божхона постида қарийб 300 та юк машинаси Ўзбекистонга ўтиш учун навбат кутаëтганини билдирди.nn“Шахсан мен¸ 5 март куни чегарага келган бўлсам¸ ҳали ҳам навбатим келмади. Олти кечадан бери машинада овқат қилиб¸ машинада ухлаб юрибмиз. Битта туалет бор эди¸ униям пуллик қилиб қўйди. Одамлар ит ëтиш билан навбат кутаяпти. Нимага ўтказмаëтгани ҳақида на очиқ маълумот¸ на бир расмий билдирув бор. Нима бўлаяпти¸ қачон очади¸ билмаймиз”¸ дейди Озодлик гаплашган ўзбекистонлик ҳайдовчилардан бири.