Loading the player...

Банк ходимлари аҳоли қайтармаган кредитни ўз ойлигидан тўлашга мажбурланмоқда

  • Сирдарë вилоятида “Ҳар бир оила – тадбиркор” дастури доирасида аҳолига 2018 йили тарқатилган кредитлар қайтарилмагани учун банк ходимларига чора кўрилди. Ишдан айрилишни истамаган банк ходимлари ўз ойлигидан “аҳоли қайтармаган кредит суммаларини ëпаëтганидан” шикоят қилишди.nnИшдан ажраш эҳтимоли боис шахси сир қолишини сўраган Сирдарëдаги "Микрокредитбанк" ходимининг Озодликка 7 март куни айтишича¸ президент топшириғи билан тарқатилган кредитлар қайтарилмаëтгани учун айбдорлик банк ходимлари зиммасига юклатилган.nn"Агар кредитлар ëпилмаса¸ ишдан бўшатамиз¸" деб таҳдид қилишди. Ишсиз қолмаслик учун кредитларни ўз ойлигимиздан ëпиб бошладик. Ноҳақликку бу! Ахир бу кредитларни биз олмаганмизку"¸ дейди сирдарëлик банк ходими.nnОзодлик мухбирининг ўрганишича, президент тавсияси билан аҳолига тарқатитилган бир неча миллиард сўмдан ортиқ кредит қайтарилмаган.nnСирдарë вилоят ҳокимлигидаги қишлоқ хўжалик масалалари бўйича мутахассиснинг Озодликка айтишича¸ ушбу кредитлар аҳолининг чорвачилик, қуёнчилик, паррандачилик, балиқчилик, асаларичилик йўналишларидаги фаолиятларини ташкил этиш, иссиқхоналар қуриш, боғ ва токзорлар яратиш, сартарошлик, косметология хизмати, косибчилик, тунукасозлик, ёғоч ва аллюминь профилдан эшик ва ромлар тайёрлаш, заргарлик, автосервис устахоналари очиш, қандолатчилик маҳсулотлари ишлаб чиқариш каби 20 дан ортиқ йўналишга йўналтирилган.

    Category : Новости и политика

    #Банк#ходимлари#аҳоли#қайтармаган#кредитни#ўз#ойлигидан#тўлашга#мажбурланмоқда

    0 Comments and 0 replies
arrow_drop_up