Loading the player...

Ўзбек ëзувчиси Ҳамид Исмоил асари Европа адабий мукофоти ғолиби бўлди

  • Таниқли ўзбек ëзувчиси 65 яшар Ҳамид Исмоилнинг “Жинлар базми” романи 7 март куни Европа тикланиш ва тараққиёт банкининг адабий мукофотини қўлга киритди. Ғолибга эсдалик медали билан биргаликда 20 минг евро берилади.nnТанлов финалида латвиялик ёзувчи Нора Икстен ва поляк ёзувчиси Олга Токарчук ҳам иштирок этган бўлсада бош соврин ўзбек ëзувчисига насиб қилди.​nnЕвропа тикланиш ва тараққиёт банкининг адабий мукофоти жами 40 та мамлакат ёзувчиларининг инглиз тилида чоп қилинган асарларини қамраб олган.nnМукофот умуминсоний ғоя ва муаммолар тасвирланган полифоник асарларга берилади.nn“Жинлар базми” романи икки қисмли. Ëзувчи Ҳамид Исмоилнинг Озодликка айтишича биринчи қисмда Ойхон тақдири қаламга олинади. Иккинчи қисмда эса таниқли ўзбек ёзувчиси Абдулла Қодирийнинг қамалиши ва 30-йиллардаги зиёлилар қатағони фожиаси очиб берилади.nnРоманни инглиз тилига инглиз таржимонлари Доналд Рейфилд ва Жон Фарндон ўгирган.nn2018 йилда мукофотни турк ёзувчиси Бурҳон Сенмез “Истанбул, Истанбул” романи учун қўлга киритган эди.

    Category : Новости и политика

    #Ўзбек#ëзувчиси#Ҳамид#Исмоил#асари#Европа#адабий#мукофоти#ғолиби#бўлди

    0 Comments and 0 replies
arrow_drop_up